Мактуб-2019: Кичик бизнес қўллаб-қувватланади

Мактуб-2019: Кичик бизнес қўллаб-қувватланади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Мактубида тилга олинган Беш устувор жиҳат Қозоғистон ташқи сиёсатини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Республикадаги паритетлик эса бошқа давлатлар иқтисодиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, дейди ўзбек эксперти Равшан Назаров. Чунки Қозоғистон маҳсулотларига қўшни давлат бозорида талаб катта. Президент қўллаб-қувватлаши туфайли кичик ва ўрта бизнес иқтисодиётнинг асосий механизми бўлибгина қолмай, икки давлат ўртасида товар айланмасини 5 миллиард долларгача оширишга хизмат қилади. Айтиш керак, жорий йил илк чорагида иқтисодиётнинг барча соҳасида ўсиш кўрсаткичи 30 фоиздан зиёдга ошди. Давлатлараро минтақавий ҳамкорлик ва транспорт логистикаси савдони яхшилаш ва ғовларни бартараф этишга имкон беради, дейди эксперт.

РАВШАН НАЗАРОВ, ЭКСПЕРТ /ЎЗБЕКИСТОН/:

- Трансформация, асосан, ижтимоий-иқтисодий трансформациялар, инфратузилмалар тараққиёти ва бошқалар билан боғлиқ кўпгина жиҳатлар. Булар нафақат давлатнинг ўзига, унинг ички жиҳатларига ҳам катта жиддий таъсир ўтказади. Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг минтақа давлатлари ва умуман, дунё ҳамжамияти билан ўзаро алоқасига ҳам. 

Қарағандилик эксперт Серик Санаубаев сўзларига кўра, кичик ва ўрта бизнеснинг даромад солиғи тўловларидан озод этилиши бошловчи тадбиркорларга ўз ишини кенгайтириш имконини беради. Таъкидлаймиз, келаси йил январидан микро ва кичик бизнес субъектларида уч йилгача текширув ўтказишга тақиқ кучга киради.

СЕРИК САНАУБАЕВ, ҚАРАҒАНДИ ВИЛОЯТ ТАДБИРКОРЛАР АССОЦИАЦИЯСИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Бизнес кишиларига имконият бериш зарур, маблағини корхонасини, хизматлари турини кенгайтиришга сарфласин. Қачонки ўз бизнесини йўлга қўйса, шунда у мустаҳкам асосли бўлади, даромад келтиради, шундагина у солиқ тўлашга қийналмайди.

Фото: Хабар 24