Қ.Тўқаев: Мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга эътибор: янги корхоналар 3 йил давомида текширувдан озод этилади

Қозоқ жамиятининг энг долзарб масалалари мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Мурожаатида ўз аксини топди. Суд, солиқ, қишлоқ хўжалиги, таълим ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида ислоҳотлар кутилмоқда. Президент Мурожаатида белгиланган барча вазифалар ҳозирги кунга боғлиқ, деди Тўқаев. Масалан, мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга эътибор кучаяди, улар уч йил давомида текширувдан озод этилади. Бу қоида 2020 йил бошидан кучга киради. Шунингдек, янги очилган корхоналар уч йилгача солиқ тўлашдан озод этилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам тайёрланади.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Самарали кичик ва ўрта бизнес – шаҳар ва овуллар ривожининг мустаҳкам пойдеворидир. Айниқса, микробизнес мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Хусусан, биринчи навбатда овуллар аҳолиси иш билан таъминланади. Ишсизлик сони камаяди. Солиқ базасини ташкил этади ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида онгимизга сингиб қолган боқимандаликдан қутулишимизга ёрдам беради. Шу боис, давлат бундан кейин ҳам бизнесни қўллаб-қувватлашда давом этади.