Келгуси йил Қозоғистонда ижтимоий соҳага 5 триллион тенгедан зиёд маблағ ажратилади

Келгуси йилда Қозоғистонда 5 триллион тенгедан зиёд маблағ ижтимоий соҳага сарфланади. Республика Молия вазирлиги  “2020-2022 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Келгуси йилдан бошлаб Қозоғистонда мажбурий тиббий суғурталашга ўтилади. Шу муносабат билан мазкур йўналишдаги харажатлар 217 миллиард тенгега ортади. Иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш учун келгуси йили 2 триллион 39 миллиард тенге сарфлаш режалаштирилган. Шу жумладан, “Нурли йўл”, “Нурли ер”, агросаноат мажмуасини ривожлантириш, Саноат ва инновациявий тараққиёт дастурларини рўёбга чиқариш давом этади, “Бизнес йўл харитаси-2020” ишга тушади.

АЛИХАН СМАИЛОВ, ПЕРВЫЙ ЗАМЕСТИТЕЛЬ ПРЕМЬЕР-МИНИСТРА – МИНИСТР ФИНАНСОВ РК:

 - Республика бюджетининг асосий параметрлари қуйидаги ҳажмларда шакллантирилган – 2020 йилги тушумлар 11,2 триллион тенге, нефтдан олинмаган даромадлар улуши мунтазам ошиб боради: жорий йилдаги 61,4 фоиздан 2022 йилга бориб 71,2 фоизгача кўпаяди. Бюджет тақчиллиги босқичма-босқич қисқартириб борилади, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизини ташкил қилади. 2020 йилда жами 12,7 триллион тенге харажат қилиниши кўзда тутилган. Айни вақтда сарфлар ўсиш суръати ялпи ички маҳсулот ўсиш кўрсаткичидан ортиб кетмайди. 

Фото: sputniknews.kz