Ўтган йили Нидерландия Қозоғистонга 7,4 миллиард доллардан зиёд сармоя киритган

Ўтган йили Нидерландия Қозоғистонга 7,4 миллиард доллардан зиёд сармоя киритган

Бугунги кунда Қозоғистонга кириб келаётган бевосита хорижий инвестицияларнинг 30 фоизи Нидерландия қироллигидан. У республикамизнинг энг йирик инвестори, биргина ўтган йили мазкур Европа давлати Қозоғистонга 7,4 миллиард доллардан зиёд сармоя киритди. Инвестицияларнинг асосий қисми нефть-газ секторида, аммо, Нидерландия дипломатик миссияси раҳбари ўринбосари  Нора Дессинг айтишича, голланд компаниялари ўз инвестициявий портфелини диверсификациялаш мақсадида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига эътибор қаратмоқда.

НОРА ДЕССИНГ, НИДЕРЛАНДИЯ ДИПЛОМАТИК МИССИЯСИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Биз Қозоғистон учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини хилма-хиллаштириш муҳимлиги, бу иш келажакда яхшигина даромад келтиришини кўриб турибмиз. Бошқача айтганда, голланд компанияларининг Қозоғистонга қизиқиши катта ва бунга Голландия технологиялари ҳамда маҳсулотини сотиб олиш истагидаги маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ҳам эътибори юқори. Иссиқхоналар, уруғлик, совутиш тизимлари, мева, парранда гўшти кабиларга қизиқиш катта. Агросаноатда етарлича кенг спектр кузатиляпти.

Нидерландия қироллиги кичкина давлат бўлса-да, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Қозоғистонда голланд технологиялари фаол ўзлаштирилмоқда. Масалан, Макинскдаги мамлакатимизнинг энг йирик парранда фабрикаси Нидерландия тажрибаси асосида қурилган ва улар технологиясидан фойдаланади.

НОРА ДЕССИНГ, НИДЕРЛАНДИЯ ДИПЛОМАТИК МИССИЯСИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Кўп нарсаларни тақдим этиши мумкин бўлган ҳамкорлик соҳаларидан бири – барқарор ривожланиш. Қозоғистон жаҳон трендларига мувофиқ иш юритиб, бундан манфаатдорлигини кўрсатмоқда. Муҳим соҳалардан бири – чиқиндини қайта ишлаш. Бу соҳада Нидерландияда тажриба катта. Мамлакатимиз ҳудуди кичик, аҳолиси кўп. Шу боис, бизда чиқинди  90 фоизгача қайта ишланади.

Нидерландия дипломатик миссияси раҳбари ўринбосари  Нора Дессинг фикрича, ҳар иккала мамлакат ҳамкорлигининг истиқболлари юксак. Демак, келгусида Қозоғистон ва Нидерландия ўртасидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб боради.

Фото: 365info.kz