Германия сўнгги 12 йилда Қозоғистонга 9 миллиард долларга яқин инвестиция киритган

Германия сўнгги 12 йилда Қозоғистонга 9 миллиард долларга яқин инвестиция киритган

Германия Қозоғистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири. Давлатлар ўртасидаги маҳсулот айланмаси ўтган йил натижаларига кўра 5 миллиард доллардан зиёдни ташкил этган. Шу билан бирга, инвестициялар ҳам кўпаймоқда. Сўнгги 12 йил ичида Германия Қозоғистонга 9 миллиард долларга яқин маблағ киритган. Мамлакатимиз иқтисодиётига кираётган инвестициянинг 90 фоиздан ошиғи нохомашё секторига тўғри келади. Бу - машинасозлик, қайта ишлаш саноати, кимё соҳаси. Германия ва Қозоғистон келажакда ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида.

ХАЙКО МААС, ГФР ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Биз сиёсат, иқтисодиёт в маданият соҳаларида икки тарафлама ҳамкорликни кенгайтира оламиз. Қозоғистон биз учун Марказий Осиёдаги жуда муҳим шерик. Европа учун бу ҳудуд йил сайин жозибадор бўлиб бормоқда. Еврокенгашда 2 ой аввал қабул қилинган Марказий Осиё давлатлари билан алоқада янги стратегияда ҳам шу ҳақда айтилган.

Бундан ташқари, томонлар логистика, қайта тикланувчи энергия ва рақамлаштириш соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

МАНФРЕД ГРУНД, БУНДЕСТАГ ДЕПУТАТИ:

- Қозоғистон Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк. Германия учун Қозоғистон жуда муҳим ва биз келажакда ҳам иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни, шунингдек, дуал таълимда тажриба бўлишишни истаймиз.

Ҳозирда Қозоғистон ва Германиянинг туризм, АСМ, муқобил энергетика соҳаларидаги ҳамкорлигини кенгайтириш имконини берувчи “йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда. Бу эса ўз навбатида иккитомонлама муносабатларга янги туртки беради.

Фото: zagranportal.ru