“Астана” халқаро молиявий маркази “яшил облигация”лар чиқаради

“Астана” халқаро молиявий маркази “яшил облигация”лар чиқаради

Дунёда «Астана» халқаро молиявий марказига қизиқиш ошмоқда. Жумладан, молия маркази биржасига ҳам. Ҳозирда АХММ дастлабки “яшил облгациялар” чиқаришга тайёрланяпти. Сотувдан тушган маблағ энергия самарадорлиги, яшил транспорт ва бошқа кўплаб экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади. Марказ бошқарувчиси Қайрат Келимбетов айтишича, ташкилот тараққиёти барча графикда илгарилаб бормоқда. Инвестициявий солиқ резидентлиги деб номланган тур ҳам жорий этилишга тахт. Бу – Қозоғистонга чет эл компаниялари капиталини жалб этиш механизмларидан бири. Бунинг учун Солиқ кодексига қатор ўзгаришлар киритилиши режалаштириляпти.

ҚАЙРАТ КЕЛИМБЕТОВ, “АСТАНА” ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ МАРКАЗИ БОШҚАРУВЧИСИ:

- АХММ биржасига қизиқиш аллақачон Қозоғистон чегарасидан чиқди, 2019 йил апрелида Россиянинг йирик тоғ-кон компанияларидан бири илк хорижий эмитент бўлганди. Компаниянинг оддий акцияларига бўлган талаб кутилганидан ортиқ бўлди, савдонинг биринчи кунида компания қимматли қоғозлари 17 миллион доллар маблағга  тенг бўлди. Миллат режасидаги 73-қадамга мувофиқ, Элбоши молиявий марказнинг халқаро транспортбоплигини таъминлашни топширганди. Шу йўналишда давлат органлари билан ҳамкорликда фаол иш олиб борилмоқда. Токиога ҳаво дарвозаси очилди, яқин келажакда Шанхай, Нью-Йорк в Сингапур йирик молиявий марказларига рейслар очилиши режа қилинган.

Фото: toppress.kz