АХММДА “Келажак университети” очилади

АХММДА “Келажак университети” очилади

Таълимдаги янги тренд ва ёндашувлар. Нур-Султонда АХММ Узлуксиз касбий тараққиёт бюроси базасида “Келажак университети”ни очиш режалаштирилмоқда. Бу ерда молия ва инвестиция соҳасида мутахассис тайёрлашнинг энг илғор амалиёти қўлланиши кутиляпти. Замонавий онлайн-технологиялар қўлланиши туфайли мутахассислар жалб этишни сезиларли равишда кенгайтиришга муваффақ бўлинди. Шу тариқа, нафақат пойтахт ва Алмати, балки республиканинг барча вилоятлари аҳолиси юқори сифатли билим олиш имконига эга бўлади. “Рақамли университет” концепциясини яратиш учун дунёнинг энг яхши талабалари жалб қилинган. Улар таклифлари ташаббускорларга лойиҳани таълим соҳасидаги сўнгги тенденциялар ҳисобига амалга оширишда ёрдам беради.

ЕРНУР РИСМАҒАМБЕТОВ, “АХММ МАЪМУРИЯТИ” АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

Келаси йили бир қатор ташаббусларни режалаштиряпмиз. Синов тариқасида янги шаклдаги икки мактаб ишга тушади. Ҳозирда “Ўқитувчисиз мактаб” формати жуда машҳур, унда ўқувчилар ўтириб, бир-биридан ўрганади, геймификация”дан фойдаланади. Ўқитувчида компьютер бор, бир қанча вазифа берилади. Бу кенг тарқалган амалиёт, ҳозирда жуда оммабоп. Лекин биз бошқа амалиётларни ҳам кўрмоқдамиз, дунёда ютуғини кўрсатган барчасини, ўзимиз, АХММ бюроси, Халқаро молиявий марказ учун энг яхши икки тажрибани олиш ва келаси йилдан амалга киритишга ҳаракат қиламиз

Таъкидлаймиз, АХММ Узлуксиз касбий тараққиёт бюросининг асосий вазифаси – молия сектори профессионалларини тайёрлаш. Бу ерда мутахассислар инглиз тили ва дунёнинг етакчи молия марказлари амал қиладиган халқаро стандартлар бўйича таълим беради.

Фото: proforientator.ru