Қозоғистонда хорижий компаниялар иштироки ошмоқда

Қозоғистонда хорижий компаниялар иштироки ошмоқда

Хорижий инвесторлар Қозоғистон иқтисодиётидаги ўз иштирокини оширмоқда. Масалан, кўплаб хорижлик бизнесменлар Қўстанай вилояти иқтисодиётига бажонидил улуш киритяпти. Бу ерда хорижликлар иштирокида 10 дан зиёд лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан бири – Қозоғистон-Хитой қўшма трактор заводи. Ҳозирда инвесторлар тайёр машиналар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ниятида. Шунга кўра, автокомпонентлар ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши режалаштирилган.

ВУИ, АВТОМОБИЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Бу, биринчи навбатда, маҳаллий таркибни кўпайтириш имконини беради. Локализацияни кўтарамиз. Шунга кўра, бу яқин давлатларга экспортни тезроқ йўлга қўйишга замин яратади.

Россиялик инвесторлар ҳам амбицияли режалар тузмоқда. Улар Қозоғистонда юк машиналари қисмлари ишлаб чиқарувчи икки завод очиш ниятида. Лойиҳага 300 миллион доллар инвестиция киритиш кўзланган.

СЕРГЕЙ КОГОГИН, АВТОМОБИЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОМПАНИЯ БОШҚАРУВ РАИСИ:

- Биринчи навбатда қуюв заводини лойиҳалаштиришга киришдик ва редукторлар заводини лойиҳалаш бўйича инжиниринг компанияси билан музокараларни якунлаяпмиз, 2022 йил биринчи ярмида Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳар икки завод ишга тушади.

Трактор ишлаб чиқарувчиларнинг келажак режалари ҳам улкан.

СЕРГЕЙ СЕРЕБРЯКОВ, ТРАКТОР ЗАВОДИ ДИРЕКТОРИ:

- Кафолат ва хизмат кўрсатишни етарли даражада кўтарамиз. Захира қисмлар таъминотини ҳам. Саноатни ривожлантиришга доир муайян масалалар бўйича технологик компетенция ва технологик мактаблар яратамиз, Қозоғистон Республикаси ҳудудида трактор ишлаб чиқарамиз.

Инвестициялар – давлат иқтисодиёти ўсишида муҳим омил. Қозоғистон Миллий банки маълумотларига кўра, тўғридан-тўғри хорижий капитал оқими ўтган йили 24 миллиард доллардан зиёдни ташкил қилди. Эндиликда 2025 йилга бориб, йиллик инвестиция оқимини 34 миллиард долларгача ошириш режа қилинган.