Қозоғистон-Япония: Янги инвестициявий имконяитлар

Қозоғистон-Япония: Янги инвестициявий имконяитлар

Қозоғистон ва Япония ўзаро алоқаларни фаоллаштириш ниятида. Истиқболли йўналишлар орасида инвестициявий ҳамкорлик ҳам бор. Экспертлар айтишича, Қозоғистон ҳудудида ҳамкорликда амалга оширилган истиқболли машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика, нефть-кимё, енгил саноат, робототехника, ай-ти технологиялар каби соҳаларга доир.

Ўзаро яқин алоқалар ўз мевасини беради. Масалан, йириклиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда турувчи Япония логистика компанияси шу ойда республикамизда Марказий Осиё вакиллигини очади. Кунчиқар юртнинг яна бир автогиганти Қозоғистонда тоғ-кон саноати машиналарига техник хизмат кўрсатувчи ҳудудий марказ очиш лойиҳасини ишлаб чиқяпти. Нефть ва металл бўйича япон миллий корпорацияси кам учрайдиган металларни қайта ишловчи технологиялар ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасидаги ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Йирик япон банки ва “Байтерек” миллий холдинги қўшма кредит линиясини йўлга қўйган. Умуман, япон бизнесменлари айтишича, улар келгусида ҳам Қозоғистон иқтисодиётига маблағ киритиш ниятида. Қолаверса, республикада инвестиция иқлимини яхшилаш, инвесторлар имкониятини кенгайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда.

Фото: express-k.kz