Қозоғистон-Туркманистон: Қалин дўстлик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон-Туркманистон: Қалин дўстлик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда

 

Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида қалин дўстлик алоқалари мавжуд. Бугунги кунда Марказий Осиёнинг мазкур икки мамлакати ўзаро иқтисодий алоқалар кўламини ошириб боряпти. Йилига ўртача 99 миллион доллар товар айланмаси кузатилади. Мамлакатимиз қўшни давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: ун ва буғдой, шунингдек, қандолат, нефть маҳсулотлари ҳамда металл ускуналар юборади. Туркманистон томони эса Қозоғистон рельсларини сотиб олишга қизиқиш билдирган.

ДМИТРИЙ ЛОСКУТОВ, АҚТЎБЕ РЕЛЬС-БАЛКА ЗАВОДИ ДЕПАРТАМЕНТ БОШЛИҒИ:

-  Туркманистон темир йўлларининг йиллик эҳтиёжи 13 минг тонна. Мазкур лойиҳада бизнинг рельслар ишлатилишидан икки томонлама манфаатдормиз. Рақобатчилар маҳсулоти билан таққослаганда, бизнинг маҳсулот яхши тобланган, чидамли, логистика жиҳатидан ҳам устунлик бор.

СЕРДАР ГЕЛЕНОВ, ГЛАВНЫЙ СПЕЦИАЛИСТ «ТУРКМАН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» КОМПАНИЯСИ БОШ МУТАХАССИСИ:

 - Шу кунларда биз Қозоғистон билан музокаралар олиб боряпмиз. Тез орада шаҳрингизга бориб, заводни кўрмоқчимиз. Шунда раҳбарларимиз ўзаро шартнома имзолайди.

Мамлакатлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятида. Келгуси режалар қаторида транспорт, аэрокосмик саноат ва фармацевтикада муносабатлар ўрнатиш кўзда тутилган. Бир қанча туркман тадбиркорлари ҳамкорликни бошлашга тайёр.

НУРАЛИ БЎКЕЙХАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН ТАШҚИ САВДО ПАЛАТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Арматура, рельс ва трансформаторларни етказиб беришга оид мавжуд шартномани кенгайтириш билан бирга тижорат автотехникаси, фармацевтик препаратлар ишлаб чиқарувчи компаниялар маълум муваффақиятларга эришишига умид қиляпмиз.

Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида Қозоғистон-Туркманистон қатор қўшма корхоналари фаолият юритяпти. Мутахассислар, шунингдек, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида транзит-транспорт юк ташиш ва маданий-гуманитар алоқалар потенциали юксаклигини айтади.

Фото: voxpopuli.kz