Қозоғистон машинасозлиги 2019 йил биринчи ярмида 553 миллиард тенгега етди

Қозоғистон машинасозлиги 2019 йил биринчи ярмида 553 миллиард тенгега етди

Машинасозлик – бугунги кунда Қозоғистон иқтисодиётида энг жадал ривожланиб келаётган соҳалардан. Саноатлаштириш давлат дастури рўёбга чиқарилаётган йиллар мобайнида бу соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми деярли уч марта ортди ва 2018 йилда деярли бир триллион тенгени ташкил қилди. 2019 йил биринчи ярмида кўрсаткич яна 13,5 фоизга ортди ва 553 миллиард тенгега етди. Шу давр ичида республикада 367 миллиард тенге сармоя сарфланган 128 та лойиҳа ишга туширилди. Жорий йилда яна 10 та корхона маҳсулот чиқара бошлайди.

АМАНИЯЗ ЕРЖАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИННОВАЦИЯВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

-  2018 йил якунларига кўра юртимизда трансформатор ишлаб чиқариш 21 фоизга, кабеллар, оптик толалар –  80 фоизга, электр аккумулятор –20 фоизга, ёритгичлар – 9 мартага ортди. МДҲ мамлакатлари бозорларига, асосан Россия Федерациясига экспорт ҳажми ошгани ҳам саноат ривожига хизмат қилди. 00:10:33:15 ++++ 00:10:56:21 – Қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқаришда ўсиш кузатиляпти. Маҳсулот сотишда қўшимча қиймат солиғини бекор қилиш, давлат кўмаги каби чоралар ишлаб чиқариш юксалишига хизмат қилади.

Машинасозлик мажмуаси ривожига туртки берган яна бир омил - 2019-2024 йилларга мўлжалланган Йўл харитаси бўлди. Унинг доирасида мамлакатимизда Саноат сиёсати тўғрисида қонун қабул қилиш ҳамда юртимиз корхоналари ишлаб чиқаришни фаол модернизация қилиши учун енгилликлар яратиш режалаштирилган. Шунингдек, Қозоғистонда саноатни ривожлантирш жамғармаси ташкил қилинади.

МЕЙРАМ ПШЕМБАЕВ, “ҚОЗОҒИСТОН МАШИНАСОЗЛАРИ ИТТИФОҚИ” ҲУҚУҚИЙ ШАХСЛАР БИРЛАШМАСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

 - Афсуски, машинасозликдаги инвестициялар ўзини оқлаши учун узоқ вақт зарур. Қурилиш, фойдаланишга топшириш, ускуналарни созлаш, ишлатиш, маҳсулот тайёрлаш ва уни сотиш – булар барчаси вақт талаб қилади. Шу боис, жамғарма саноатнинг айнан қайта ишлаш, шу жумладан, машинасозлик соҳасини қўллаб-қувватлайди ва ундаги устама фоиз 1-4 фоизни ташкил қилади. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, инновациялар жорий этиш, янги технологиялар, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар 1 фоиз устама билан молиялаштирилади. 00:33:19:14   

Таъкидлаш жоиз, Йўл харитаси ишлаб чиқариш ҳажмини 2 марта оширишга мўлжалланган. Ушбу дастур муваффақиятли рўёбга чиқарилган тақдирда машинасозлик маҳсулотлари экспорти 30 фоизга ортади.

Фото: 7kun.kz