Туркистон вилоятида туя сутидан қуруқ концентрат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Туркистон вилоятида туя сутидан қуруқ концентрат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Туркистон вилоятида туя сутидан қуруқ концентрат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур Қозоғистон-Хитой қўшма инвестициявий лойиҳаси 7 ярим миллиард тенге қийматга эга. Завод суткасига 100 тоннагача  сут кукуни  ишлаб чиқаради. Йиллик иш ҳажми 33 минг тонна. Қуруқ сут махсус идишларда сотилади. Бир шиша 330 грамм концентратдан иборат. У сув билан аралаштирилса, 3 ярим литр сифатли шубат олиш мумкин. Тоза табиий маҳсулот шу кунларда хорижга экспорт қилиняпти.

АРШИН ГАБИДЕН, ДАСТЛАБКИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЦЕХИ ХОДИМИ:

 - Ушбу цех энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, барча жараёнлар автоматлаштирилган. Рақамли технологиялар эса жараённи янада яхшироқ назорат қилиш имконини яратади. Энг аввал сут ушбу цехга келиб тушади. Пастеризациялашдан аввал уни тозалаш керак бўладиБу жараён бир неча босқичдан иборат. Уни тугатганимиздан сўнг сут бошқа цехга ўтади ва ундан тайёр концентрат олинади.

Таъкидлаш жоиз, қайта ишлаш учун сут маҳаллий туячилик хўжаликларидан сотиб олинади. Шу билан бирга, Туркистондаги заводда фойдаланилаётган ишлаб чиқариш технологияси шубатнинг барча истеъмол хоссаларини сақлаб қолишга имкон яратади.

Фото: Хабар 24