Қозоғистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Қозоғистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Қозоғистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Француз Республикаси бугунги кунда Европа Иттифоқидаги стратегик ҳамкорларимиз бешлиги ва энг йирик хорижий инвесторлар учлигига киради. Сўнгги йилларда Қозоғистонга кириб келган бевосита Франция инвестициялари миқдори 15 миллиард долларни ташкил қилди. 2018 йил якунига кўра товар айланмаси 32,5 фоизга ортди ва 4,5 миллиард долларга етди. Таъкидлаш жоиз, бугун Қозоғистонда француз капитали иштирокида фаолият юритаётган 170 та қўшма корхона мавжуд. Шундай корхоналардан бири - Нур-Султон шаҳридаги электровоз ишлаб чиқариш заводи. Таъкидлаш жоиз, француз томони Қозоғистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятида.

БРЮНО ЛЕ МЭР, ФРАНЦИЯ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИ:

 - Қозоғистон Франциянинг стратегик ҳамкори ҳисобланади. Франция ҳам ўз навбатида Қозоғистон учун Европа билан ҳамкорлик қилишнинг янги имкониятларини очиб беряпти. Биз темир йўл соҳаси билан чекланиб қолиш ниятида эмасмиз. Муносабатлар салоҳияти жуда юксак. Мамлакатлараро янги тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш, муносабатларни йўлга қўйиш ва Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш жуда муҳим.

Эслатамиз, бугунги кунда Қозоғистон ва Франция қатор стратегик йўналишларда ҳамкорлик қиляпти. Устувор йўналишлар қаторида ядро энергетикаси, аэропорт қурилиши, энергетика ва ахборот хавфсизлиги каби соҳалар бор. Бундан ташқари, икки давлат манфаатлари транспорт,  қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика саноати каби соҳаларда ўзаро уйғун. Муқобил энергетика ишлаб чиқариш бўйича жаҳон миқёсида пешқадамлардан бўлган Франция ўз технологияларини Қозоғистон билан баҳам кўришга тайёр. Француз Республикасининг IT соҳасидаги тажрибаси ҳам юртимиз мутахассислари  учун фойдали бўлиши шубҳасиз.

Фото: mod.gov.kz