Қозоғистонда транспорт салоҳияти ривожланмоқда

Қозоғистонда транспорт салоҳияти ривожланмоқда

Қозоғистон ва Хитой ўртасида юк ташиш ва сайёҳлар сонини ошириш – ҳар иккала давлатнинг устувор мақсадлари рўйхатидан жой олган. Бу мақсадга эришиш автомобиль йўлларининг яхшиланишига бевосита боғлиқ. Шу ўринда Алмати вилоятида халқаро аҳамиятга эга Ушарал-Дўстиқ трассаси реконструкция қилинмоқда. Узунлиги 183 километр. Жорий йилнинг ўзида дам олишни истовчилар Алакўл ҳавзасига поезд ва самолётдагина эмас, муҳташам автомобиль йўли орқали ҳам бориши учун имкон яратилади. Мутахассислар таъкидлашича, магистраль ишга тушиши билан туристлар оқими бир неча марта ортиши аниқ.

АЛМАС АХАНОВ, АЛАКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎРИНСОБАРИ:

-  Сайёҳларнинг кўпчилиги Алакўл соҳилига ўз транспортида келади. Шу сабабли ҳам минтақа учун трассанинг аҳамияти катта. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш ҳажми йилига 25 миллион тоннани ташкил қиляпти. Халқаро аҳамиятга эга магистраль ишга тушгач,  автомобиль йўллари орқали юк ташиш учун катта имконият пайдо бўлади. Мазкур трассанинг келажаги бор, деб ўйлайман.

Ёз мавсумида Ушарал-Дўстиқ йўналишида транспорт оқими кенгайиши кузатилади. Ҳар куни ундан ўртача бир ярим мингта машина ўтади. Қурилиш ишлари якунлангач, автомобиллар сони бир неча марта ошади, дейди мутахассислар. Икки давлатни боғловчи йўл кенглиги 9 метрни ташкил қилади, ҳар икки томонга ҳаракатланиш учун иккита йўл бўлиши кўзда тутилган.

СЕРИК АЙДАРОВ, ЛОЙИҲА РАҲБАРИ:

-  Бу – тўла-тўкис фойдаланишга топшириладиган биринчи лойиҳалардан. Уни ўзимиз ишлаб чиқиб, амалга оширамиз. Жорий йилда 0-30 ни якунлаймиз. Кузда ўттизинчидан нўлинчи пикетгача иш бошлаймиз. Лойиҳа тайёр, давлат экспертизаси уни кўриб чиқяпти. Хулосани олишимиз билан иш бошланади.

Қурилиш ишлари уч босқичда бўлади. Дастлабки 60 километрли йўлга 16 миллиард тенге ажратилган. Ушарал-Дўстиқ автойўлидаги таъмир ишлари 2021 йил охиригача якунланиши кутиляпти.

Фото: silkadv.com