Турк инвесторлари Қозоғистонда завод барпо этади

Турк инвесторлари Қозоғистонда завод барпо этади

Турк тадбиркорлари Қозоғистонда қатор корхоналарни ишга тушириш ниятида. Масалан, йил охиригача гофра қутилар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланади. Мазкур лойиҳа қиймати тахминан 10 миллион долларга баҳоланяпти.

БАТИРБЕК АУБАКИРОВ, ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕЯСИ ТАДБИРКОРЛАР ҲАМЖАМИЯТИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

-  Бу лойиҳа биринчидан хорижий инвесторлар ишлаб чиқараётган, хорижга кетадиган маҳсулот кўламини оширади. Россия ва бошқа давлатларга экспорт қилиниш потенциали жуда катта. Иккинчидан, қоғоз ишлаб чиқариш соҳасига янги технологиялар жалб қилинади.

Шу вақтнинг ўзида яна бир турк компанияси Жамбил вилоятида кальцийланган сода ишлаб чиқариш ниятида. Бу ишга 300 миллион доллардан зиёд сармоя киритилади. Заводнинг лойиҳа қуввати биринчи босқичда йилига 400 минг тоннани ташкил қилади. Кейинчалик уни яна уч марта ошириш режалаштирилган. Корхона ишга тушиши билан маҳсулот нафақат ички, балки ташқи бозорларга ҳам чиқарилади.

Турк тадбиркорлари маблағини киритишга тайёр яна бир лойиҳа – эркаклар кўйлагини тикиш бўйича тўлиқ циклли текстиль заводи. У Ақтўбе шаҳрида барпо этилади. Тайёр маҳсулотни кўнгилдаги нархларда хорижий мамлакатларга сотиш режалаштириляпти. Айтиш жоиз, бугун Қозоғистон бозорида турк капитали иштирокида 1600 дан зиёд корхона мавжуд. Юртимизга хорижий бизнесни жалб қилаётган асосий сабаблар қаторида биздаги қулай инвестициявий иқлим, турли енгилликлар ва барқарорликни кўрсатиш мумкин.

Фото: tara116.ru