Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичи 4,1 фоизни ташкил қилди

Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичи 4,1 фоизни ташкил қилди

Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичи 4,1 фоизни ташкил қилди. Республикада 2019 йил биринчи ярмидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича сарҳисоб чиқарилди. Энг жадал ривожланган соҳалар қаторида саноат, қурилиш, транспорт, савдо, қишлоқ хўжалиги бор. Қайта ишлаш саноатида ҳам юқори кўрсаткичлар кузатилди. Енгил ва металлургия саноати, машинасозлик, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш, фармацевтика соҳаларида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилди. Шу билан бирга, асосий капиталга киритилаётган инвестиция миқдори анча ошди.

АСҚАР ЖАПАРҚУЛОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА ОЛДИНДАН РЕЖАЛАШТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ МНЭ РК ДИРЕКТОРИ:

 - Биринчи квартал давомида иқтисодий ўсиш 3,8 фоизни ташкил қилган бўлса, биринчи ярим йиллик натижаларига кўра 4,1 фоизлик ўсиш кузатилди. Бу эса бизда иқтисодий жиҳатдан барқарор фаоллик ва ижобий ўзгаришлар мавжудлигини кўрсатади. Асосий капиталга инвестиция киритиш... бу жуда муҳим кўрсаткич. Чунки иқтисодиётга киритилган маблағ келгусида иқтисодиётнинг янада ривожланишига хизмат қилади. Бу кўрсаткич Биринчи кварталда 7 фоизга етса, 2019 йил биринчи ярмида 11,7 фоизга кўтарилди. Бу яхши натижа. Ўсиш суръати деярли икки баробар ошган.

Ҳукумат асосий капиталга киритилаётган инвестиция миқдорини йил сайин ўртача 20 фоизга кўпайтириб, 2025 йилгача ялпи ички маҳсулот миқдорининг 30 фоизига етказиш ниятида. Шу тариқа бевосита хорижий инвестиция ҳажмини 24 миллиард доллардан 34 миллиард долларгача етказиш режалаштирилган. Қайта ишлаш, ёнилғи-энергетика мажмуаси, агросаноат, туризм ва бошқа соҳаларда бу борада катта потенциал мавжуд.

Фото: 7kun.kz