Қозоғистон-Аргентина: Аграр соҳада ҳамкорлик

Қозоғистон-Аргентина: Аграр соҳада ҳамкорлик

Қозоғистон агросаноат мажмуасида Аргентина тажрибасини ўрганмоқда. Давлатлар ўртасида аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга келишилди. Аргентиналик экспертлар қозоғистонлик ҳамкасбларига зироатшунослик ва чорвачилик соҳаларида маслаҳатлар, техник ёрдам кўрсатиш ниятида. Аргентина – бугун жаҳондаги агросаноат энг ривожланган мамлакатлардан бири. 40 миллион кишилик аҳолига эга мамлакат 400 миллион одамга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиради. Ҳар бир аргентиналик сайёрамиздаги 10 нафар одамни озиқ-овқат билан таъминлайди. Янги агротехнологиялардан фойдаланиш ҳисобига давлат сўнгги 10 йил ичида донли экинлар ҳосилдорлигини деярли 2 марта оширишга муваффақ бўлди. Бугунги кунда Аргентина давлати экспортининг деярли 55 фоизини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади.

ТЎЛЕУТАЙ РАХИМБЕКОВ, "МИЛЛИЙ АГРАР ИЛМИЙ-ТАЪЛИМ МАРКАЗИ" ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

 - Аргентина дон, мойли экинлар, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи энг йирик учликка киради. Ушбу давлат қишлоқ хўжалигида икки турдаги субсидия бор: биринчиси – ёнилғи-мойлаш материалларига, масалан, дизель ёнилғиси нархининг 40 фоизи субсидия ҳисобига тўланади. Иккинчидан, инновациявий технологиялар жорий этиш субсидияланади. Янгиликларни жорий этишда харажатнинг 50 фоизини давлат қоплайди. Инновациявий технологиялар илмий муассасалар ёрдамида жорий этилади.

ХУАН БАЛБИН, АРГЕНТИНА АГРАР ТЕХНОЛОГИЯЛАР МИЛЛИЙ  ИНСТИТУТИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Биз аграр соҳада профессионаллар ёрдамини таклиф этамиз. Шунингдек, чорвачиликни ривожлантиришда мол етиштириш учун эмбрионлар етказиб бера оламиз. Зироатшуносликка келсак, замонавий илғор технологияларни баҳам кўришимиз мумкин. Ушбу соҳани чуқур ўрганяпмиз, исталган вақтда мутахассисларингизга ёрдам берамиз. Қозоғистон дунёнинг кўплаб давлатини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш салоҳиятига эга.

Фото: 123rf.com