«Бейнеу-Ақжигит–Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўли қозоғистоннинг транспорт потенциалини оширади

«Бейнеу-Ақжигит–Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўли қозоғистоннинг транспорт потенциалини оширади

Марказий Осиё давлатлари халқаро транспорт тизимига уланиш бўйича мунтазам иш олиб бормоқда. Бу йўналишдаги ишлардан бири - «Бейнеу- Ақжигит-Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўли очилиши бўлди. Таъкидлаш лозим, мазкур йўл участкаси «Тошкент-Бейнеу-Атирау-Астрахань» халқаро транзит-транспорт йўлаги таркибига киради ва Каспийбўйи минтақаси ҳамда Европа мамлакатларига чиқиш имконини беради. Йўлни реконструкция қилиш натижасида ҳаракат тезлиги соатига 50 километрдан 100 километргача ошишига, ташилаётган юк оқими эса суткасига мингтадан 7 минг автомобилгача оширилишига эришилди.  Стратегик иншоот Қозоғистон-Ўзбекистон транзит потенциалини ошириш ҳамда ўзаро товар айланмаси ўсишига хизмат қилади. 

АБДУЛЛА АРИПОВ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

 - Новая дорога даёт возможность нашим странам активно развивать торгово-экономические отношения. Эта магистраль важна не только для Казахстана и Узбекистана, она сыграет важную роль для всех государств Центральной Азии,  придаст стимул к совместному развитию экономик наших стран.

Таъкидлаш лозим, йил бошидан буён Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 25 фоизга кўтарилди ва 1 миллиард долларни ташкил қилди. Янги автойўл Марказий Осиё маҳсулотларини Россия, Кавказ, Европага етказиб берувчи энг қисқа йўналиш ҳисобланади. Шу билан бирга, ушбу инфратузилма иншооти Қуриқ порти орқали юк ўтказиш ҳажми ортишига ҳам хизмат қилади.

Фото: kazautozhol.kz