Ақтўбеда керамогранит ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда

Ақтўбеда керамогранит ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда

Ақтўбеда Европа сифатига эга қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Бу ерда керамогранит ва керамик плиткалар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши якунига етиб, Марказий Осиёдаги дастлабки тарошланган ва жилоланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона иш бошлайди. Уни йил ниҳоясида ишга тушириш режалаштирилган. Бугунги кунда асбоб-ускуналар синовдан ўтказилиб, коммуникация тармоқлари уланяпти. Инвестициявий лойиҳага жами тўққиз миллиард тенгедан зиёд сармоя киритилган. Заводда маҳаллий хомашёдан фойдаланиш кўзда тутилган. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот эса мамлакат ичида ҳам, хорижий бозорларда ҳам сотилади. Товар экспортини “Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” транспорт йўлаги орқали амалга ошириш режалаштирилган. 

ТЎРЕХАН ЖУМАҒУЛ, СПК «АҚТЎБЕ» ИЖТИМОИЙ-ТАДБИРКОРЛИК КОРПОРАЦИЯСИ БОШ МЕНЕДЖЕРИ:

 - Бундай завод нафақат Ғарбий Қозоғистон, ҳатто бутун Марказий Осиёда ҳам йўқ. Маҳсулот асосий қисмини Россия ва қўшни давлатларга экспорт қилишни режалаштирганмиз. Натижада бюджетга тушаётган солиқлар миқдори тегишлича ошиб боради.

АЛЕКСЕЙ ТРУФАНОВ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОШЛИҒИ:

 - Бу плитка рақобатбардошлиги жуда юқори, у элита плитка – премиум даражада ишланган. Турли хиллари, турли шаклдагиларини тайёрлаймиз. Энг кичиги – 30/30 керамогранит, энг катта плитка эса 120/90 гача боради. Корхона йилига беш миллион квадрат метргача маҳсулот чиқариш қувватига эга.

Фото: aktobe.atameken.kz