Хориж кинематографлари Қозоғистон табиатига қизиқмоқда

Хориж кинематографлари Қозоғистон табиатига қизиқмоқда

Қозоғистон жаҳон кинотуризми учун истиқболли йўналишлардан бирига айланиши мумкин. Йирик хорижий киностудиялар вакиллари шу ҳақда айтмоқда. Мамлакатнинг ўзига хос гўзаллиги продюсер ва актёрларни илҳомлантирди. Алмати вилоятидаги Чорин дараси, Манғистаудаги Шерқала тоғи, ер остидаги масжидлар, зўлдирлар водийси, Кўгез этноовули ва Қоя сўқмоғи улар эътиборини тортди. Улар бу видеоматериалларни монтаж қилиш ва кинокартинага айлантириш ниятида. Бу фильм Голливуддаги бўлажак ҳамкорлар учун ташриф қоғози вазифасини бажариши мумкин.

СИМОНА РОМАН, КИНОАКТРИСА, ПРОДЮСЕР  /БУЮК БРИТАНИЯ/:

 - Табиатингиз – лол қолдирувчи, маконларингиз – сеҳрли. Сафар мобайнида жуда ёрқин ҳиссиётларни бошдан кечирдим, уйга қайтгач, уларни ҳамкасбларимга айтиб бераман. Кўгез эноовулида бўлдик. Миллий таомлар билан меҳмон қилишди. Меҳмондўстлигингиз ҳайратга солади. Мен бу ерга яна келиш ва видеоматериаллар устида ишлаш ниятидаман.

Фото: Хабар 24