“Астана” халқаро молиявий маркази: Инсон капиталини ривожлантириш

“Астана” халқаро молиявий маркази: Инсон капиталини ривожлантириш

Инсон капиталини ривожлантириш ва жаҳон стандартларини жорий этиш – бу долзарб йўналишлар “Астана” халқаро молиявий маркази устувор манфаатлари қаторига киради. Мазкур мақсад йўлида молиявий ташкилот қошида касбий таълимни мунтазам ошириб бориш бўйича бюро ташкил қилинган. Ундан мақсад – маҳаллий мутахассислар инвестициявий ва молиявий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, шунингдек, умумжаҳон даражасида сертификатлашни оммалаштириш. Бугунги кунгача мазкур даргоҳда 2,5 минг нафардан зиёд мутахассис қўшимча таълим олди. Даргоҳда етакчи мутахассислар дарс беради. Хорижлик экспертлар айтишича, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, халқаро стандартларни жорий этиш Қозоғистон инвестициявий жозибадорлигини оширишга замин яратади.

ЖУЗЕППЕ БАЛОККИ, CFA ИНСТИТУТИ СОБИҚ БОШҚАРУВЧИСИ:

 - Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари – мамлакатингизга инвесторлар ишончини ошириш калити. Қозоғистонда қабул қилинган МСФО стандартлари тамойилларга асосланган, улар US GAAP каби бухгалтерия ҳисоби стандартлари эмас. Унинг аниқ тамойилларга асослангани маҳаллий шарт-шароитга мослашишда кенг имкон беради, аммо айни вақтда стандартларни ўрганган профессионаллар экотизими яратишни талаб қилади. Гап ташқи аудиторлар тайёрлаш ҳақида, аммо бу иш янада кенг қамровда олиб борилиши лозим.

Бюрода жами 5 минг нафардан зиёд Қозоғистон молиявий саноати мутахассисларини қайта ўқитиш кўзда тутилган. Шу тариқа, молиявий марказ экотизими ва давлат кадрлар захираси яратилади.

Фото: bnews.kz