Саноат корхоналари асосий капиталига 5 ойда 255 миллиард тенге қўшилди

Саноат корхоналари асосий капиталига 5 ойда 255 миллиард тенге қўшилди

Қозоғистонда саноат тараққиёти даражаси ўсиб боряпти. Тегишли идорада таъкидланганидек, жорий йилнинг беш ойи мобайнида бу кўрсаткич 2 фоизга кўтарилган. Енгил саноат, машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, рангли металлургия, кимё саноати каби соҳалар ўсишга ҳисса қўшган. Шу билан бирга қайта ишланган маҳсулот экспорти 2019 йил 4 ойи давомида 5 миллиард долларни ташкил қилди. Қайта ишлаш саноати корхоналари асосий капиталига киритилган маблағ 5 ой ичида деярли 255 миллиард тенгега етган.

АМАНИЯЗ ЕРЖАНОВ, САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

 - 2015 йилдан мамлакатда саноатлаштиришнинг иккинчи беш йиллиги давом этяпти. Жорий йилда у якунига етади. Ўтган йили саноатлаштириш харитасига кўра 1,3 триллион тенге кўламидаги 102 лойиҳа ишга туширилди. Жорий йилда мазкур лойиҳа асосида яна 1,1 триллион тенге харажат сарфланган 120дан ортиқ лойиҳа ишга туширилади.

Шуни ҳам айтиш лозимки, жорий йилнинг беш ойи ичида машинасозликда автомобилсозлик улуши 25 фоизгача ортди. Тегишли идорадан хабар беришларича, бу давр мобайнида 17 мингта транспорт воситалари ишлаб чиқарилган. Экспертлар таъкидлашича, ушбу соҳа хорижий инвестициялар учун энг жозибадор йўналишлар қаторида.

ЕРЖАН ИМАНСЛЯМ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ИННОВАЦИОН ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ ИНДУСТРИЯВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИ РАҲБАРИ:

-  Бугунги кунда қатор хорижлик ишлаб чиқарувчилар учун бозоримиз ҳамда ўзимиздаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун яратилган шарт-шароитлар жуда жозибадор. Жорий йилда қатор шартномалар имзоланган. Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиль маркалари, моделларига маблағ киритиш инвесторлар учун жуда фойдали, деб ўйлайман. Аввало бу талаб ортиши ҳамда Евроосиё Иқтисодий иттифоқи мамлакатларига кириш имконияти.

Фото: inbusiness.kz