Беларусь бозорларида Қозоғистон маҳсулотлари

Беларусь бозорларида Қозоғистон маҳсулотлари

Беларусь компаниялари Қозоғистон маҳсулотларига қизиқиш билдирмоқда. Юборилган ун ва ёрмалар, ёғ ва мойлар, қандолат ва балиқ маҳсулотлари, табиий шарбатлар, гўшт ва сут маҳсулотлари жуда харидоргирлиги билан ажралиб туради. Таъкидлаш жоиз, ўтган йили мамлакатлар орасида товар айланмаси 690 миллион доллардан зиёдни ташкил қилди. Яқин муддатда томонлар бу кўрсаткични янада юксалтириш ниятида. Мутахассислар таъкидлашича, янги бизнес ҳамкорлар билан иш бошлаш ва маҳсулот етказиб беришни оширишда ихтисослаштирилган кўргазмалар алоҳида ўрин тутади. Яқинда Беларусь пойтахтида ўтган тадбирда мамлакатимизнинг 6 та етакчи компанияси ўз маҳсулотини тақдим қилди.

АЯН ЕРЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН ТАШҚИ САВДО ПАЛАТАСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

 - Ҳар бир бўлажак истеъмолчи Қозоғистон стендини келиб кўриши мумкин. Бевосита ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилса бўлади. Биз, албатта, Минск ва Беларуснинг бошқа шаҳарларидаги йирик дилер ҳамда дестрибьютер компанияларини таклиф қилдик. Экспортни йўлга қўйиш – биз учун жуда муҳим.

Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистон қайта ишланган маҳсулот экспорти географиясини тобора кенгайтиряпти. Бугунги кунда мамлакатимиз маҳсулоти 48 давлатда сотилади. Россия, Швейцария, Япония, Баҳрайн, Малайзия, Болгария, Молдова, Ливан ва бошқалар шулар жумласидан.

Фото: kapital.kz