Экспертлар «Астана» халқаро молиявий маркази равнақини муҳокама қилди

Экспертлар «Астана» халқаро молиявий маркази равнақини муҳокама қилди

«Астана» Халқаро молиявий маркази йирик минтақавий хабга айланмоқда. Экспертлар унинг салоҳиятини юқори баҳолади. Улар фикрича, фаолияти давомида мазкур ташкилот самарадорлик ва ишида шаффофлик кўрсатиб улгурди. Сўнгги йилда эришилган муваффақиятлар мазкур тузилма янада ривожланиши учун яхши имкониятлар очиб беради. Эслатамиз, «Астана» Халқаро молиявий маркази инглиз ҳуқуқи асосида, жаҳоннинг энг илғор тажрибаси асосида иш юритади. Бугунда «Астана» Халқаро молиявий марказида икки юздан зиёд компания ишлаб турибди. Улардан 20 таси ҳуқуқий ёрдам кўрсатади: низолар ва бошқа ҳуқуқий масалаларни ҳал қилади.

НУРЖАН ҚЎСБАЕВ, «АСТАНА» ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ МАРКАЗИ БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

 - Бугунда молиявий марказда, ЭКСПОда жойлашган офисларни ҳам ҳисобга олганда, барча шарт-шароит яратиб берилди. Йил охиригача биз мавжуд 200 компанияни 250 тагача етказиш ниятидамиз. Ўйлайманки, улар орасида инвестиция киритиши мумкин бўлган йирик сармоядор компаниялар ҳам бўлади.

ЭНДРЮ ОЛДЛАНД, «АСТАНА» ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ МАРКАЗИ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ РАИСИ:

-  Молиявий марказ ривожланиш истиқболлари юқори ва у жуда жозибали. Аввало, у бизнес учун очиқ майдон. Қозоғистонга жуда кўп инвестиция олиб кириши мумкин.

Фото: inform.kz