Нур-Султон шаҳрида “Астана” халқаро молиявий маркази суди расман очилди

Нур-Султон шаҳрида “Астана” халқаро молиявий маркази суди расман очилди

Нур-Султон шаҳрида “Астана” халқаро молиявий маркази суди расман очилди. Ўтган йил январидан бошлаб бу ерда энг яхши халқаро амалиётларга таянган ҳолда, Англия ҳуқуқи асосида фуқаролик ва тижорат низолари ҳал қилинмоқда.

КРИСТОФЕР КЭМПБЕЛЛ-ХОЛТ, “АСТАНА” ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ МАРКАЗИ СУДИ ДЕВОНИ РЕГИСТРАТОРИ ВА РАҲБАРИ:

 - Биз дастлабки ишни шу йилнинг февраль ойида олган эдик. Суд қарори сайтимизда инглиз ва рус тилларида қўйилган, одамлар у билан таниша олади. Бизга дастлабки иш Амирликлар ва Қатардаги шу каби ташкилотларга келиб тушганидан кўра тезроқ  келди ва биз бундан жуда мамнунмиз. Бундан ташқари, Қозоғистон ҳукумати ёрдами билан суд қарори қисқа муддатда бажарилди ва бу жуда яхши.

“Астана” халқаро молиявий маркази суди молиявий марказ таркибидаги мустақил ташкилот, унда нуфузли репутацияга эга халқаро даражадаги ҳакамлар фаолият юритади. Суд регистратори Кристофер Кэмпбелл-Холт айтишича, бундай суд мавжудлиги нафақат мамлакат, балки бутун минтақа инвестициявий жозибадорлигини янада оширувчи факторлардан бири.

КРИСТОФЕР КЭМПБЕЛЛ-ХОЛТ, “АСТАНА” ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ МАРКАЗИ СУДИ ДЕВОНИ РЕГИСТРАТОРИ ВА РАҲБАРИ:

 - Инвесторлар “Астана” халқаро молиявий маркази суди ва халқаро арбитраж маркази ҳуқуқий ҳакамликнинг энг юқори жаҳон стандартлари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Яъни бизда барча зарур ҳуқуқий компонентларни ҳисобга олган ҳолда қонун устуворлигига сўзсиз итоат қилинади. Шу жумладан, мустақилликка ҳам – ҳеч ким ҳакамларимизга қандай иш тутиш хусусида кўрсатма бера олмайди. Хорижий инвесторларни ҳимоя қилиш жуда муҳим. “Астана” халқаро молиявий маркази орқали инвестицияга тиккан сармояси ҳимояланганини кўрсатиб бериш зарур.

Инглиз ҳуқуқи асосида ишловчи “Астана” халқаро молиявий маркази суди ва Халқаро арбитраж маркази жаҳоннинг барча қисмларидан келган инвесторларга Қозоғистонда хавф-хатарсиз сармоя киритиш имконини беради, деб ҳисоблайди Кэмпбелл-Холт.

Фото: informburo.kz