Қозоғистон олмалари жаҳон бозорларида

Қозоғистон олмалари жаҳон бозорларида

Қозоғистоннинг экологик тоза ва табиий маҳсулоти хорижий мамлакатларда ҳам жуда харидоргир. Чет элликларга, айниқса, олмадан олинган табиий шарбатлар, мураббо ва қиём хуш ёқади. Иқтисодий кўрсаткичлар юксалишида Алмати вилояти корхоналари ҳам ҳисса қўшмоқда. Енбекшиқазақ туманида жойлашган миллий корхоналардан бири бу йил саккиз ярим миллион литр шарбат экспорт қилиш ниятида. «Made in Kazakhstan» тамғаси урилган маҳсулотлар Россия, Польша, Германия, шунингдек, Осиё мамлакатларида сотилади.

ЕГОР ХАХУЛИН, КОМПАНИЯ ТАРАҚҚИЁТ ДИРЕКТОРИ:

 - Жорий йилда биз учун Жанубий-Шарқий Осиёга экспорт қилиш имконияти очилди. Биз шунингдек, Қатар, Сингапур, Малайзия, Араб Амирликлари, Хитой билан шартнома туздик. Хитой билан ишлашда синов давом этяпти. Экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқараётган ҳудуд, ўз маҳсулотларига органик сертификат олган корхона сифатида бизнинг маҳсулотларимизга қизиқиш катта.

Фото: 24.kz