Қозоғистоннинг инвестициявий салоҳияти

Қозоғистоннинг инвестициявий салоҳияти

Қозоғистон – инвестиция учун жозибадор юрт. Республика маблағ киритишга жалб қилишда энг яхши давлатлар «ТОП-20»талигига киради. Мамлакатимиз эндиликда шу позицияни яхшилаш ва «ТОП-15»таликка кириш ниятида. Қулай иш иқлими ва сиёсий барқарорлик хорижий инвесторларни жалб этишда  ҳал қилувчи факторга айланди. Нур-Султонда яратилган «Астана» халқаро молиявий маркази мустақил Қозоғистон тарихида янги саҳифа очди.

ҚАЙРАТ КЕЛИМБЕТОВ, АХММ БОШҚАРУВЧИСИ:

Улар учун, “Астана” халқаро молиявий маркази модели, инвестиция низоларини ҳал қилиш институтлар, Ғарб технологиялари бўйича янги биржалар мавжуд бўлган, хусусийлаштириш жараёнлари давом этадиган, инглиз умумий ҳуқуқига асосланган бўлиб, бу жуда қизиқарли модель. 

Кўплаб давлатлар вакиллари, йирик инвестиция ва молия ташкилотларини “Ягона макон - ягона йўл” Хитой ташаббусида Қозоғистон иштироки ва қатнашув даражаси қизиқтиради.

СОНЯ ГИББС, ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТИ БЎЛИМ КАТТА ДИРЕКТОРИ, АҚШ:

“Ягона макон – ягона йўл” ташаббуси жуда муҳим ва обрўли мақсадларга қаратилган. Айниқса, ривожланаётган ва юқори талабга жавоб берувчи бозорларда Қозоғистон каби мамлакат йирик салоҳиятга эга. Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш учун улар маҳаллий инфратузилмаларга сармоя киритишлари керак бўлади.

Таъкидлаймиз, Қозоғистонда инвестиция учун қулай шароитни сақлаш мақсадида мамлакат Президенти ҳузурида Хорижий ва миллий инвесторлар кенгаши, Бош вазир раислигида инвестиция иқлимини яхшилаш кенгаши, шунингдек, Инвестиция омбудсмани институти ишлаб турибди.

Фото: inbusiness.kz