«Astana Finance Days» конференцияси

Пойтахтда мамлакатимиз ва хорижий молиячилари иштирокида анжуман бўлиб ўтди. «Astana Finance Days» конференциясининг биринчи кунида таҳлил майдончаси яратилди. Ундан мақсад – жаҳон бозорига чиқишни кўзлаган янги компаниялар раҳбарлари билан хусусий лойиҳаларга молия киритиш имконига эга инвесторларни бир даврада жамлаш, ҳамжиҳат ишлашини таъминлаш.

Халқаро миқёсдаги молиявий ташкилотлар масъул вакилларидан сабоқ олиш учун 100 дан зиёд тадбиркор келди. Улардан аксариятини Марказий Осиё давлатлари ва Россиядан рақобатбардош лойиҳалар билан ташриф буюрган корхона вакиллари ташкил қилади. Улар молия соҳаси, компаниянинг инвесторлар билан бирга ишлашини ташкил этиш, халқаро савдога – Ай-Пи-Ога чиқиш юзасидан кўникмага эга бўлди.

ЕРНУР РИСМАҒАНБЕТОВ, «АСТАНА» ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ БОШҚАРМА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

-  Биз келажаги бор, киритилган инвестицияни оқлай оладиган йигирматача компанияни саралаб олиш ниятидамиз. Улар билан сентябрь ойида яқин ҳамкорликда иш юритишни кўзлаганмиз. Мазкур 20 компаниянинг ривожланишга доир дастурларини кўздан кечириб, ташқаридан инвестиция жалб этиш учун ҳаракат қиламиз. Сўнг орттирилган тажрибани юртимизнинг бошқа компаниялари билан ҳам баҳам кўрамиз. Илк ташаббус бундай муваффақиятга эришиш учун нима керак, қандай йўлни босиб ўтиш керак, деган саволларга жавоб беради. 

«Astana Finance Days» анжуманига Қозоғистондан ташқари АҚШ, Буюк Британия, Сингапур ва Ҳиндистон каби давлатлардан 300 га яқин таҳлилчи рўйхатга олинган. Конференция доирасида мутахассислар жаҳон иқтисодиётида сўнгги ўн йилда юз берган ўзгаришлар хусусида фикр алмашишди. Интеграция жараёнини самарали рўёбга чиқариш, Ипак йўли салоҳияти каби молиявий имкониятлардан фойдаланиш муҳокама қилинди.

Фото: inform.kz