Қозоғистонлик тадбиркорлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш давлат дастуридан тобора кенг фойдаланмоқда

Қозоғистонлик тадбиркорлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш давлат дастуридан тобора кенг фойдаланмоқда

Қозоғистонлик тадбиркорлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш давлат дастуридан тобора кенг фойдаланмоқда. Бундай воситалар уларга бўш қолган соҳаларда ўз бизнес-ғоясини амалга оширишга имкон беради. Масалан, тадбиркор Жибек Турисова “Бизнес йўл харитаси-2020” дастури доирасида ютган гранти ёрдамида капсулали меҳмонхона очди. Агар Японияда бу бизнес тури 40 йилдан буён мавжуд бўлса, Қозоғистон учун  янгилик. Саёҳатчилар мана шундай капсула ичида ҳордиқ чиқара олади, у ичидан қулфланиб, инсон ташқи дунёдан бутунлай холи қолади. Жибек Турисова бизнесини кенгайтиришни режалаштирмоқда.    

ЖИБЕК ТУРИСОВА, БИЗНЕСВУМЕН:

– Ишонч билан айта оламанки, киритган сармоям ўзини бутунлай оқлади. Қисман грант маблағи, қисман ўз маблағимни сарфладим. Бизнес доирамни янада кенгайтиришни истайман. Бугунда бир франшиза тайёрладим, москвалик компания тайёрлаб берди, энди уни Қозоғистон ва МДҲ давлатлари бўйича ривожлантираман.

Мамлакатимиз учун яна бир янги лойиҳа – тиркама ва от ташиш воситасини ишлаб чиқариш. Цех ижрочи-директори Аблай Баянтаев айтишича, давлатда отлиқ спорт тури ривожланиши билан от ташувчи махсус тиркамага эҳтиёж ҳам ортди. Компания буюртмалари Қозоғистоннинг барча минтақаларидан келиб тушмоқда, шунингдек, қўшни Ўзбекистонда ҳам қизиқиш юқори. Цехда оддий тиркама ҳам ишланади. Яқинда Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан катта буюртма олинди.  

АБЛАЙ БАЯНТАЕВ, ТАДБИРКОР:

-  Баҳорда ФВВдан улкан ҳажмда буюртма олдик. Қозоғистон минтақалари учун сув тошқинида қўлланувчи 56 насос, тиркама. Мана, ҳозир шу ишлар билан бандмиз.  

Маҳаллий хомашёдан табиий пишлоқ ишлаб чиқариш – ёш тадбиркор Алибек Назарбоев лойиҳаси. Бугун унинг ташкилоти ушбу сут маҳсулотининг 35 дан ортиқ турини ишлаб чиқаради, йилига 9 тонна. Булар испан, итальян ва француз пишлоқларига ўхшаш бўлиб, шаҳарнинг энг олд ресторанларига юборилади, дўконларда сотилади. Алибек эндиликда “Катта жаноблар” давлат дастуридан фойдаланишни кўзламоқда.

АЛИБЕК НАЗАРБАЕВ, ТАДБИРКОР:

– Хориждан мутахассис олиб келишим мумкин, бу менга қўлбола пишлоқ ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ёки унга янги технология киритиш имконини беради. Ҳамкорим билан шу йил охиригача Алмати шаҳрида пишлоқ ишлаб чиқариш цехи очмоқчимиз.

Давлат томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш воситаларини танлашда тўғри ёндашув, тадбиркорларга нафақат ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки чет элга маҳсулот етказиб беришга имкон беради.

Фото: blognews.kz