Қозоғистон Евроосиё транспорт-логистика бозоридаги позициясини мустаҳкамламоқда

Қозоғистон Евроосиё транспорт-логистика бозоридаги позициясини мустаҳкамламоқда

Қозоғистон Евроосиё транспорт-логистика бозоридаги позициясини мустаҳкамламоқда. Ўтган йили мамлакат ҳудудидан ўтказилган транзит юкнинг умумий ҳажми 19  миллион тоннага етди. Бу 2017 йил билан солиштирганда 6 фоизга кўп. Даромад 427 миллиард тенгени ташкил қилди. “Хоргос – Шарқий дарвоза” қуруқлик порти, Хитой билан чегарадаги икки темир йўл ўтиш жойи, “Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” автомагистрали, Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари бутун юк оқимини Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жануб йўналишларида самарали тақсимланишини таъминлайдиган қудратли логистик хабни тақдим қилишга замин яратади.

БЕРИК КАМАЛИЕВ, ҚР САНОАТ ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ ВИЦЕ-МИНИСТРИ 

-  Бугун Ақтау денгиз порти ва Қуриқ мультимодаль мажмуасининг ўтказиш салоҳияти 27 миллион тоннага етказилган. ++04:38 – Агар 2018 йилни олсак, Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари орқали юк ўтиши 6,5 миллион тонна эди. Бу 2017 йилдагидан 18 фоизга ортиқ. Жорий йилда юк ташишни 7,5 миллион тоннага етказишни кўзлаганмиз.   

Қозоғистонда Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой йўналишида республика ҳудуди орқали контейнер ташуви ҳажмини ошириш борасида жадал иш олиб бориляпти. 2020 йилда Қозоғистон орқали 2 миллионтагача контейнер ўтказилиши мўлжалланяпти. Ўтган йили 534 мингта ташилган. Қолаверса, республика йўл тизимларини ривожлантириш бўйича ишлар давом этмоқда. «Нурли йўл» дастури доирасида 2,5 минг километр йўл қурилган ва реконструкция қилинган, 6 минг километрга яқин трасса таъмирланган.