Қозоғистон-АҚШ ҳамкорлиги

Қозоғистон-АҚШ ҳамкорлиги

Қозоғистон ва Америка Қўшма штатлари ўртасидаги фаол ҳамда ўзаро фойдали алоқалар кенг спектрли соҳаларни қамраб олган. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бир қанча йўналишлар бўйича, шу жумладан, ерга ишлов бериш ва ўсимликшунослик бўйича амалга ошириляпти. Масалан, Бараев номли дон хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таниқли америка компанияси билан қўшма фаолият бошлади. У мамлакатимизга янги авлод сув пуркагичларини етказиб беради. Инвестиция миқдори тахминан 200 миллион тенгени ташкил қилади. Бундан ташқари  томонлар яна бир қанча йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида.

КЕНЖЕ АБДУЛЛАЕВ, БАРАЕВ НОМЛИ ДОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

-  Биз ерни суғориш, яъни ирригация борасида тажриба алмашамиз. Уларнинг янги технологияларини ўзлаштирамиз. Бу масала томонлар ўртасида келишилган. Шунингдек, биз мутахассислар тайёрлаш тўғрисида ҳам келишиб олдик. Қозоғистонлик мутахассислар АҚШда таълим олишади, ҳамда уларнинг мутахассислари бизга келишади.

Фото: agbz.kz