Қизил Ўрда вилоятида ғаройиб музқаймоқ ишлаб чиқарилмоқда

Қизил Ўрда вилоятида ғаройиб музқаймоқ ишлаб чиқарилмоқда

Туя сутидан музқаймоқ. Қизил Ўрда вилоятида одатдагидан ўзгача, аммо жуда фойдали ширинлик ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада ҳар куни 7  турли мингдан ортиқ музқаймоқ тайёрланади. Маҳсулот жуда фойдали ва тўйимли.

БАЯН ДУЙСЕНБЕКОВА, ТЕХНОЛОГ:

 - Музқаймоқ туя сутидан тайёрланган, ёғлилик даражаси 6 фоиз. Таркиби махсус ускуналар ёрдамида текширилади. Тайёрлаш жараёнига катта эътибор қаратилади. Технология ундаги қимматли хусусиятларни сақлаб қолиш имконини беради. Десерт жуда тўйимли. Музқаймоққа талаб катта. 

Завод уч йил муқаддам ишга туширилган. Аввалига 400 литр шубат чиқарилган. Давлат дастурлари ва қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари туфайли маҳсулот ҳажмини суткасига 2 тоннагача оширишга эришилди. Бу ерда асосан сигир ва туя сутидан 8 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Қурт, творог, шубат ва йогурт – улар қаторида.

САБИР ЕРМАХАНОВ, ТАДБИРКОР:

 - Қишлоқ хўжалик ширкатида 750 бош туя, 285 бош сигир ва 150 бош йилқи бор. Маҳсулот экологик жиҳатдан тоза, шунинг учун ҳам унга эҳтиёж катта. Келажакда мол сонини ошириш ниятидамиз.

Корхона келажакда ишлаб чиқариш қуввати, сотилиш бозорлари, маҳсулот ҳажми ва ассортиментни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Фото: karasayinfo.kz