Туркистон вилояти 200 тонна полиз маҳсулоти экспорт қилинди

Туркистон вилояти 200 тонна полиз маҳсулоти экспорт қилинди

Туркистон вилояти миришкорлари сабзавот ва мева йиғим-теримини бошлашди. Маҳаллий боғбонлар маҳсулоти даланинг ўзидан сотиб олиняпти. Улар нафақат маҳаллий, балки хорижий бозорларда ҳам жуда харидоргир. Минтақадан қўшни давлатларга 200 тонна атрофида полиз маҳсулоти жўнатилди. Миришкорлар айтишича, Туркистон вилоятининг иқлим шароити пахта, полиз экинлари, резавор мева ва сабзавот етиштириш учун жуда қулай.

СЕЙТЖАН АЗБЕРГЕНОВ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БОЛШҚАРМАСИ БЎЛИМ РАҲБАРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

 - Маҳсулот бир қисмини Россиянинг Москва, Новосибирск, Красноярск, Хабаровск ва Пермь шаҳарларига жўнатдик. Ҳосилнинг яна бир қисми Нур-Султон, Алмати шаҳарлари ва  шимолий вилоятлар бозорида сотилади. Умуман, жорий йилда полиз экинларидан 1 миллион 200 минг тонна ҳосил олишни режалаштиряпмиз.

Туркистон вилоятида резавор мевалар майдонлари 30 минг гектарни эгаллайди. Вилоятда шу кунлари олхўри меваси узиляпти. Бир гектардан 30-35 тоннагача ҳосил олинади. Мутахассислар айтишича, бошқаларига нисбатан «Лето» навига эҳтиёж жуда катта.

ЕРЛИК САДИБЕКОВ, АГРОНОМ:

 - Бош вазифамиз – ички бозорни кўнгилдагидек нархда мева ва резаворлар билан таъминлаш. Бизда иш тинмайди. Аввал ўрик тердик, ҳозир олхўри билан бандмиз, кейин эса олма ва узум ҳосилига навбат етади.

Деҳқон Қанат Иманқулов тарвуз етиштириш билан шуғулланади. Хўжалик раҳбарининг айтишича, жорий йилда ҳосилдорлик анча ортди. Бир гектар полиздан 30 тоннагача маҳсулот олинди. Таъми ширин ва ширали. Маҳаллий мутахассислар сўзига кўра, соғлик учун ҳам хатарли эмас. Қозоғистон тарвузлари аллақачон маҳаллий бозордан жой олган, энди уларни қўшни давлатлар кутмоқда.

ҚАНАТ ИМАНҚУЛОВ, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ РАҲБАРИ:

 - Ҳосилни сотгач, тарвуздан бўшаган ерларга мош экамиз. Ҳозир бир гектар ерда помидор ўстириляпти. У ҳам тез орада етилади. Жорий йилда об-ҳаво қулай келди.

Туркистон вилоятида қовун-тарвуздан ташқари бошқа мева-сабзавотлар ҳам етилмоқда. Минтақа деҳқонлари ўрик, карам, бодринг, помидор, бақлажон ва картошка ҳосилини йиғиб оляпти. Авваллари маҳсулот фақат МДҲ мамлакатларига юборилса, ҳозир у Европада, Германия, Латвия, Беларусда ҳам сотувга чиққан.

Фото: inbusiness.kz