Doing Business-2019: Қозоғистон бизнесни юритиш енгиллиги бўйича 28 ўринни эгаллади

Doing Business-2019: Қозоғистон бизнесни юритиш енгиллиги бўйича 28 ўринни эгаллади

Қозоғистон бизнес юритиш енгиллиги жиҳатидан жаҳоннинг энг илғор 30 мамлакати қаторига кирди. У 190 давлат ўртасида 28-ўринни эгаллади. Жаҳон банки ўтказган «Doing business-2019 субмиллий рейтинг» тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатди. Маърузада республика минтақаларининг барчасида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш анча енгиллашгани тилга олинди. Кўплаб кўрсаткичларга кўра Алмати пешқадамлик қиляпти. Умуман олганда, экспертлар тўрт жиҳатни таҳлил қилди: корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилиш учун рухсатнома олиш, электр таъминоти тизимига уланиш ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш.

РИТА РАМАЛЬО, ЖАҲОН БАНКИ ГЛОБАЛ ИНДИКАТОРЛАРИ ДЕПАРТАМЕНТ И РАҲБАРИ:

 - “Doing business” учун маъруза тайёрлашда биз Қозоғистоннинг 16 минтақасида тадқиқот ўтказдик. Бизнесни тартибга солиш тизими жуда яхши йўлга қўйилганига амин бўлдик. Ижобий ўзгаришларни кўриб турибмиз.

Фото: silkroadnews.org