Немис инвестицияларининг 90 фоизи – нохомашё секторида

Немис инвестицияларининг 90 фоизи – нохомашё секторида

Қозоғистон ва Германия икки томонлама ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор. 27 йилдан буён мамлакатлар кўплаб соҳаларда бирга ишлаяпти. Қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, муқобил энергетика соҳаларида шерикчилик яхши йўлга қўйилган. Берлинда ташкил этилган, икки давлат ўртасида иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган янги ташкилот фаолияти ҳам бунга далил бўла олади.

Немис ҳамкорлар барқарорлик ва мақбул инвестициявий иқлим республикамизни хорижий бизнес учун жозибали қилаётганини алоҳида таъкидлайди.

Шуни ҳам айтиш керакки, Германия мамлакатимиз иқтисодиётига бугунгача саккиз ярим миллиард доллар маблағ киритди. Инвестицияларнинг 90 фоизи бугунги кунда нохомашё секторига йўналтирилган.

ЕРМЕК КЎШЕРБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Ўтган йил ниҳоясида Ташқи ишлар вазирлигига инвестиция жалб этиш ва экспортни мувофиқлаштириш бўйича қўшимча вазифалар юкланган. Биринчи Президент – Элбоши уч мамлакат – АҚШ, Япония ва Германиядан инвестиция жалб этишга алоҳида эътибор қаратганидан хабардорсиз. Шуниси қувонарлики, жамоатчилик ташаббуси билан немис тадбиркорлари томонидан яратилган бундай майдончалар ёрдамида биз Қозоғистонга келиб ишлашга қодир ва бундай истаги бор бизнесменлар сафини кенгайтиришимизга хизмат қилади.

КРИСТИАН ГРОССЕ, DEKAF ТАШКИЛОТИ БОШ КОТИБИ:

- Германия ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда жадал ривожланяпти. Аммо биргаликда ишлаш мумкин бўлган яна бир талай соҳалар мавжуд. Масалан, Германия улкан тажрибага эга бўлган таълим соҳасини рақамлаштириш, дуаль таълим соҳалари. Биз юксак даражадаги тадбирлар уюштириш йўли билан Қозоғистонни кўпчиликка таништирмоқчимиз. Янги ташкилот ёрдамида иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтирамиз.

Фото: atameken.kz