ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚАРО ХАБГА АЙЛАНМОҚД

ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚАРО ХАБГА АЙЛАНМОҚД

Қозоғистон улкан транзит-транспорт салоҳиятига эга. Давлат халқаро йўлакларда муҳим халқага айланган. Қозоғистоннинг “Нурли йўл” дастури, Хитойнинг “Ягона белбоғ, ягона йўл” ташаббусининг ўзаро мос келгани муваффақиятли ривожланиб бораётган йўналишлардан. Узунлиги салкам саккиз ярим минг километрни ташкил этувчи “Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” йўлаги юртимиз ҳудуди орқали ўтган. Ушбу автомобиль йўли Хитойдан Европа давлатлари, Марказий Осиё, Форс кўрфази мамлакатларига олиб чиқувчи энг қисқа йўл. Ушбу йўл орқали жўнатиладиган юклар икки ҳафта ўтмай манзилга етказилади. 2018 йилда транзит юк ҳажми 19 миллион тонналик кўрсаткичга етди. Ўсиш 6 фоизни ташкил қилди.

ЧЖАН СЯО, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ:

Бу йўналиш... Хитой-Қозоғистон-Европа ва аксинча, амалда товарларни ишончли ҳамда ўз вақтида етказиб бериш учун энг қулай, иқтисодий ривожланган ва фойдали йўналишга айланди. Қиёслаш учун, 2011 йилда Хитойдан Қозоғистон орқали Европага 1000 га яқин контейнер ташилган экан. 2017 йилда эса транзит орқали жўнатилган контейнер сони 200 мингтани ташкил қилди. Яъни 6 йил ичида юк ташиш ҳажми 200 марта ортган.

Транзит салоҳияти кенгайиши ташқи савдо айланмасида ҳам кўзга ташланади. Шу жумладан, у Қозоғистон-Хитой ўртасида ўтган йили бир ярим миллиард долларни ташкил этди. Жорий йил дастлабки уч ойи давомида «Хоргос-Шарқий дарвозалар» махсус иқтисодий зонаси орқали умумий ҳисобда 120 минг тонна юк олиб кирилди. Мультимодал юк ташуви ривожланиши ва «қуруқлик порти» ҳамда «Нур йўли» назорат-ўтказиш пункти лойиҳалари рўёбга чиқарилиши ҳам кўрсаткичлар ўсишига хизмат қилди.

ҒАБИТ ЎРАЗОВ, ДАВЛАТ ДАРОМАДЛАРИ ДЕПАРТАМЕНТИ БОЖХОНА НАЗОРАТИ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

Жорий йил биринчи чораги якунларига кўра, Хитой-Қозоғистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси кўрсаткичи Алмати вилояти бўйича 281 миллион доллардан зиёдни ташкил қилди. 2018 йил шу даврида эса бу кўрсаткич 105  миллион доллардан иборат бўлган. Биз ўсиш кескин кўтарилганини кўриб турибмиз.

Айни вақтда аналитиклар якдиллик билан қитъалараро транспорт йўлакларининг келажаги борлигини таъкидлашяпти. Шу жумладан, «Ягона белбоғ-ягона йўл» ташаббусининг муваффақиятли рўёбга чиқарилиши Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг барча ҳамкорлари учун фойдали.

АРКАДИЙ АМЕЛИН, “ИНВЕСТИЦИЯВИЙ РОССИЯ” РЕСПУБЛИКА ЖАМОАТ БИРЛАШМАСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

Бу - улкан даромад келтириш салоҳиятига эга йўналишлардан, чунки мамлакатларимиз ушбу жиҳатдан олганда табиий иттифоқчилар. Улар йирик транзит давлатларига айлана олади ва бунга эришиши зарур. Хитойдан Европагача бўлган мазкур транспорт йўлагини қуриб, ишга тушира олсак, Россияга ҳам, Қозоғистонга ҳам, Хитойга ҳам, Европага ҳам фойдали бўлади. Чунки бу йўл анча қисқа, вақт жиҳатидан анча жадал юк етказиб бериш имконини беради, бу эса ҳамма томонлар учун иқтисодий фойдали.

Қозоғистон орқали Ғарбдан Шарққа ва аксинча транзит оқимини кўпайтириш мақсадида Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш ишлари ҳам амалга ошириляпти. Республиканинг порт қувватлари кенгайтирилди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ақтау ва Қуриқ мажмуалари биргаликда йилига 26 миллион тоннагача юк ортиш-тушириш қувватига эга. Экспертлар фикрича, Қозоғистон “қуруқлик қопқони”дан чиқиб олишга муваффақ бўлди ва у халқаро хабга айланди.