Хитойга эчки сути экспорт қилинади

Хитойга эчки сути экспорт қилинади

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Хитойда қизиқиш уйғотмоқда. Шу жумладан, эчки сутига талаб жуда катта. Мамлакатимиз заводларидан бири сут бизнесига 3 миллиард тенге маблағ киритди. Зарур ускуналар Италиядан харид қилинди ва сут соғиш жараёни тўла автоматлаштирилди.

АЗАМАТ ТУРМАҒАМБЕТОВ, «ЗЕРЕНДА» НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ» ФЕРМАСИ БОШҚАРУВЧИСИ:

- Талаб етарли, ўсиш учун имконият мўл. Хорижий  мамлакатлардан ҳам таклифлар тушяпти. Шу жумладан, Хитойдан анча юқори нархда ва катта ҳажмда маҳсулот харид қилиш истаги билдирилди.

Юксак технологияларга асосланган замонавий корхона турли-туман ўта юқори сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Мунтазам кенгайиб бораётган ассортиментда мазали ва фойдали йогуртлар, пишлоқлар, қаймоқ ва сметана бор.

СЕРГЕЙ ЗВОЛЬСКИЙ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Корхона соҳа чемпиони, мунтазам олдинга интилмоқда, йўл очяпти, бизнинг вазифамиз – унга ёрдам кўрсатиш. Депутат сифатида икки имкониятни кўраман. Биринчи навбатда, унинг харажатларини қоплаш, ускуналари ва умуман маҳсулотини субсидия қилиш. Бундай фермаларни кўпайтиришимиз зарур.

Эчки сутидан олинган маҳсулотларнинг нақадар фойдали эканлигини кўпчилик яхши билади. Масалан, у аллергия бермайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳам корхона раҳбарияти бундай творог ва йогуртларни ўқувчилар менюсига киритишни таклиф қиляпти.

Фото: dhakatribune.com