Қозоғистон – Жанубий Корея муносабатлари мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон – Жанубий Корея муносабатлари мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон ва Жанубий Корея ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорликни анча мустаҳкамлади. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар алмашинуви 2 миллиард долларни ташкил қилди. Жорий йилда, экспертлар фикрига кўра, ушбу кўрсаткичнинг янада юксалиши учун барча имконият мавжуд. Томонлар шу кунларда турли йўналишлар бўйича ўзаро алоқаларни кенгайтириш ниятида. Ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжуд.

ЛИ ЧЖЕ ЁН, КОРЕЯ ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ ПРЕЗИДЕНТИ:

Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириб келяпмиз. Мен ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда бизни боғлаб турган ришталар мустаҳкамланади, деб ўйлайман. Қозоғистонга рақамлаштириш ва тикланувчи энергия манбалари юзасидан таклифлар берганмиз. Чунки улар мамлакатингиз учун ривожланишнинг асосий йўналишлари. Шунингдек, Қозоғистонда “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини рўёбга чиқаришни таклиф қиляпмиз. Бу – қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам берувчи илғор инновацияларни жорий этиш дегани.

САРА АЛПИСБАЕВА, ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР  ИНСТИТУТИ МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ:

- Муваффақиятли макроиқтисодий сиёсат тажрибасини ўзлаштириш қизиқарли бўларди. Жанубий Корея бой табиий захираларга эга бўлмаган давлат, аммо шунга қарамасдан у жаҳон иқтисодиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллаган. Сўнгги икки йил мобайнида мамлакатимиздан Жанубий Кореяга нефть экспорти анча ортди. 5 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритилди. Шу қадар узоқдаги мамлакат учун бу чакана кўрсаткич эмас, деб ўйлайман.

Бугунги кунда Қозоғистон электрон ҳукумат масаласида Жанубий Корея тажрибасини ўрганяпти. Тонгги мусаффолик мамлакати ушбу йўналишда жаҳоннинг пешқадам давлатларидан бири. Экспертлар фикрича, тўртинчи саноат инқилоби доирасида икки мамлакатнинг инновациявий технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича салоҳиятини бирлаштириш зарур.

Фото: tengrinews.kz