Қозоғистон ва Франция ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаяпти

Қозоғистон ва Франция ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаяпти

Қозоғистон ва Франция ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаяпти. Икки республика вакиллари иқтисодий ҳамкорликка алроҳида эътибор бермоқда. Бугунги кунда Европанинг ушбу мамлакати Қозоғистон учун энг муҳим инвесторлардан ҳисобланади. Ўтган йиллар мобайнида француз компанияларининг мустақил мамлакатимиз иқтисодиётига киритган инвестициялари умумий миқдори 37 миллиард доллардан зиёд миқдорни ташкил этди. Хорижлик бизнесменларни аввало қулай инвестициявий иқлим ва ёнгинамиздаги Марказий Осиё ҳамда Евроосиё Иқтисодлий иттифоқи бозорларига чиқиш имконияти қизиқтиради.

ИВАН ТРУЙО, КОМПАНИЯ ДИРЕКТОРИ /ФРАНЦИЯ/:

-  Бир неча йиллик тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда бизда Қозоғистон хусусида ижобий тасаввур шаклланган. Ушбу мамлакатда филиалимиз мавжуд. Биз ватанингизнинг саноат борасидаги имкониятларини ва унда бизнес юритишнинг енгиллигини жуда яхши биламиз.

ИЗАБЕЛЬ ЛОЗОН, КОМПАНИЯ КАТТА ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ /ФРАНЦИЯ/:

-  Биз муваффақият қозонган корхоналарни намуна қила олсак, улар ёрдамида Қозоғистонни жаҳон миқёсида кўз-кўз қила оламиз.Биз ишлаётган сектор – инновациялар шўъбаси. У орқали ҳам биз Қозоғистоннинг ташқи дунёдаги имиджини яратишда қатнаша оламиз.

КРИСТОФ РОССИ, КОМПАНИЯ ПРЕЗИДЕНТИ /ФРАНЦИЯ/:

 - Бизда ишлаб чиқилган маҳсулотлар билан Қозоғистондаги рақамли эволюцияда иштирок этишни истардик. Шунингдек, биз ўзимиз тараққий этишимиз ва дастурларимизни ривожлантириш учун маҳаллий ҳамкорларни топишни истардик. Айни вақтда Қозоғистонда маълумотлар сақлаш ва архивлаш борасида ҳам режаларимиз бор.

Томонлар томонлар рақамлаштириш ва муқобил энергетикани ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қаторида кўрмоқдалар. Францияда ўтган бизнес форумда “Астана” халқаро молия маркази ва миллий компания раҳбарлари хорижий тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ва енгилликлар хусусида батафсил гапирдилар. Қозоғистон элчихонаси кўмаги билан ташкил этилган учрашув французларнинг янги бозорни яхшироқ ўрганишлари учун имкон яратди.

ЖАН ҒАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФРАНЦИЯДАГИ ЭЛЧИСИ:

 - Қозоғистон – Франция ҳамкорлигининг амалий истиқболлари муҳокама қилинди. Биз Қозоғистонни тобора кўпроқ ўрганаётган францияликларда қизиқиш кучлилигини кўрдик. Қозоғистон томондан келган иштирокчилар мамлакатимизда бизнес қандай юритилишини ҳар томонлама батафсил кўрсатиб бера олдилар. Бу эса француз инвесторларнинг ҳамкорликда иш юритишнинг самарадорлигига ишончини оширди.

Таъкидлаш жоизки, ахборий тизимлар ва қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи йирик француз компаниялари қозоғистонлик ҳамкорлари билан меморандумлар имзолашди. Дастурий таъминот бўйича Европанинг пешқадам компанияларидан бири эса Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритишга қарор қилди.

Фото: baribar.kz