Павлодар ва Омск вилоятлари ўзаро савдо-иқтисодиёт алоқаларини мустаҳкамлашаяпти

Павлодар ва Омск вилоятлари ўзаро савдо-иқтисодиёт алоқаларини мустаҳкамлашаяпти

Павлодар ва Омск вилоятлари ўзаро савдо-иқтисодиёт алоқаларини мустаҳкамлашаяпти. Ўтган йилдан бошлаб иккита чегараолди минтақалар ўртасида товар айланмаси бир неча марта ошди. Бизнес ҳамжамиятларнинг қўшма корхоналар барпо қилишга интилиши туфайли бунга эришилди. Яқинда Павлодарга бир гуруҳ россиялик тадбиркорлар ташриф буюришди. Мезбонлар омсклик бизнесменларга инновациявий ишлаб чиқаришлар билан таништирдилар, қатор меморандумлар имзоланди.

НУРБЎЛАТ СЕЙТМАҒАМБЕТОВ, ВИЛОЯТ ИНДУСТРИЯВИЙ-ИННОВАЦИЯВИЙ ТАРАҚҚИЁТ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 - Режаларимизда товар айланмасини камида 15 фоизга кўтариш кўзланган. Ва бу маррага эришиш учун барча имкониятлар бор. Бизнинг ҳисобга кўра, товар айланмаси, шу жумладан Россия Федерациясига экспорт 20 фоизгача ўсиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Омс вилояти ташқи савдо айланмасининг деярли 30 фоизи мамлакатимизга тўғри келади. Фақат Павлодар корхоналарининг ўзи Россияга умумий қиймати бир миллиард доллардан зиёд маҳсулот жўнатди. Экспорт ҳажми 27 фоизга ортди.

ОЛЬГА ФЕДУЛОВА, ОМСК САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Биз Павлодар вилояти хўжаликлари учун қишлоқ хўжалик машиналари етказиб беришни ривожлантиришни истардик. Шунингдек, биргаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш майдончалари ташкил қилиш, ва балки баъзи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини алмаштиришни истардик.

Икки мантақанинг ҳамкорлигида анъанавий йўналишлар – машинасозлик, туризм, химия соҳаси, агросаноат мажмуаси асосий ўрин тутади. Ҳамкорликнинг янги жабҳаси – ускунасозликда россияликлар узоқ муддатли ҳамкорлик таклиф қилишаяпти.

АННА КОЛОКОЛОВА, ОМСК ВИЛОЯТИ ЭКСПОРТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗИ БОШЛИҒИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Гап ҳамкорликда қўшма корхоналар тузиш ҳақида бориши ҳам мумкин. Масалан, асбоб-ускуналарни Қозоғистонда, яъни, эҳтимол Павлодар вилояти ҳудудида ҳам йиғишимиз мумкинлиги режалаштирилаяпти.

Павлодардаги ушбу полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ички ва ташқи бозорларда мустаҳкам мавқе эгаллаган. Аммо у эришилган марраларда қолиш ниятида эмас. Корхона минтақанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ниятида ишлаяпти.

ЎЛЖАС ИҚЛАСОВ, ПОЛИМЕР МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ РАҲБАРИ:

 - Маҳсулотимиз юқори сифатли ва экологик жиҳатдан мутлақо хавфсиз. Шунинг учун ҳам хорижда жуда харидоргир. Маҳсулотнинг 35 фоизини Россияда, 15 фоизи яқин хорижий мамлакатлар – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда сотаяпмиз.

Завод яқинда экспортга йўналтирилган яна бир линияни ишга туширди. Ушбу корхонада эндиликда метил-трет-бутил эфир и полипропилен ишлаб чиқарилади. Биг-беглар ёки, бошқача айтганда, юмшоқ контейнерларга 500 килограммдан 60 тоннагача юк ортиш мумкин. Шу кунларда корхона қуввати йилига 1 миллион донани ташкил этади, аммо эҳтиёж туғилган тақдирда бу кўрсаткични 2 миллионгача кўтариш мумкин.

Фото: vesti22.tv