Бойқўнғир таниқли ирланд фотографи нигоҳида

Бойқўнғир таниқли ирланд фотографи нигоҳида

Бойқўнғир таниқли ирланд фотографи нигоҳида. Москва Космонавтика музейида илк маротаба “Қайтиш” кўргазмаси тақдим этилди. Ўз тасвирларида Эндрю Макконнелл Халқаро Космик станция экипажининг ерга қўниши ва экипажни кутиб олиш сонияларини ифодалаган. Уларда муаллифлар ракеталар учиши ва қўниши кўчманчи халқ авлодларининг кундалик турмушига кирганини кўрсата олган. Фотограф қозоқ даштини кўрганида лол қолганини тилга олади. Бу заминда кўп асрлик яшаш тарзи ва қозоқ анъаналари юксак технологиялар билан учрашади, дейди у. Эндрю Макконнелл ўз тасвирлари воситасида инсоният тарихини кўрсатишни истаганини билдирди.

ЭНДРЮ МАККОННЕЛ, ФОТОГРАФ:

 - Мен Бойқўнғирда космонавтларнинг қўниши ҳақида кўп эшитгандим, шунинг учун Қозоғистонга бориш, қозоқ даштини ўз кўзим билан кўришни истадим. Қозоғистон ва балки Россиядан ташқарида бу жой ҳақида биладиган одам унчалик кўп эмас. Космонавтларнинг ерга қўнишини кузатдим. Ҳайратланарли воқеа. Бу бизга ўзаро баҳамжиҳатлик орқалигина инсониятни сақлаб қолиш мумкинлигини эслатади. Мен буларни ҳужжатлаштиришни истадим. Шу билан бир вақтда қайси тарафга интилаётганимиз, инсоният учун космоснинг аҳамиятини кўрсатишга интилдим.

ГЕННАДИЙ ПАДАЛКА, КОСМОНАВТ:

-  Мен учун Бойқўнғир ҳамиша бир жиҳати – космос, космик саноат, кемалар, ракеталар, стартлари билан таниш эди. Ва яна одатда кузда қўнганим учун дашт ифорини, олма таъмини эслайман. Бу ерда эса мутлақо янги кашфиётлар, миллий бўёқлар, маданият, анъаналар билан учрашдим.

Фото: kosmoturizm.ru