Қозоғистон Эронга «Таром хашеми» навли гуруч экспорт қилади

Қозоғистон Эронга «Таром хашеми» навли гуруч экспорт қилади

Қозоғистон Эронга «Таром хашеми» навли гуруч экспорт қилади. Бу иш Қизил Ўрда вилояти аграр хўжаликлари томонидан йўлга қўйилмоқда. Жорий йилдаги биринчи партия маҳсулотини жўнатиш бўйича музокаралар олиб бориляпти. Бугунги кунда Эрон Покистон, БАА, Таиланд, Ҳиндистон ва Ироқдан гуруч импорт қилади.

МУҲАММАД ҲУСАЙН АНСОРИЙ ФАРД, ЭРОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ВАЗИРЛИГИ ТЕХНИК МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ:

-  Эрон - иқлими қуруқ, намгарчилик нисбатан кам минтақа. Бунинг натижасида фақат Каспий денгизи соҳилларидагина гуруч етиштириш имкони бор. Аммо бу ердан олинган ҳосил нафақат экспортга етмайди, балки ички эҳтиёжни ҳам қопламайди. Шунинг учун ҳам «Таром хашеми» нави уруғини қўшни мамлакатлар – Россия ва Қозоғистонга бериш ҳақида қарор қабул қилинди. Мамлакатингизнинг иқлими Каспийбўйиникига ўхшаш ҳудудларида энг кўп ҳосил олинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлари ўринбосарлари бир неча марта Қозоғистонда бўлиб, гуруч экспорт қилиш ҳақида шартнома имзолашга муваффақ бўлишди.

«Таром хашеми» гуручининг илк партияси Эронга 2018 йилда жўнатилган.  Ўшанда ушбу республика Қозоғистондан 60 тонна маҳсулот олган. Жорий йилда 500 тонна жўнатилиши кутиляпти. Эрон экспертларининг айтишича, ушбу ойнинг ўзида юкнинг биринчи қисми юборилади.

АЙДИН ФАДАКАР, ЛАБОРАТОРИЯ ХОДИМИ:

-  Мамлакатларимиз иқлими ўхшашлиги боис «Таром хашеми» Қозоғистонда мўл ҳосил берди. Бу масала юзасидан мутахассисларимиз анчадан буён Қозоғистонга эътибор қаратиб келаётган эди. Бундай иш тутиш фермерлар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам фойдали. Бизга маҳсулот сифати муҳим, қозоғистонликлар эса сифатли гуруч етказиб беришяпти.

Жорий йил Эрон гуруч бозорида ўзгаришлар йили бўлиши мумкин. 2020 йилда Қозоғистон гуручини етказиб бериш ҳажми ўсиши, натижада бошқа мамлакатлардан импорт камайиши мумкин. Келажакда эса Эрон асосий эътиборни вақт ва сифат жиҳатидан ишончли ҳамкорига қаратиши мумкин.  Бугунги кунда Қизил Ўрда гуручи Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон, Монголия ва Россия ҳамда Европанинг қатор ҳудудларидаги истеъмолчиларга етказиб бериляпти.

Фото: iran.ru