Хитойга Қозоғистон экспорти кенгаяди

Хитойга Қозоғистон экспорти кенгаяди

Қозоғистон Хитойга экспорт қилинаётган маҳсулот турларини кенгайтирмоқда. Эслатамиз, ўтган йили Шанхай шаҳрида ўтган кўргазмада мамлакатимиздан 30 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида шартномага эришилган. Эндиликда бу рўйхатга яна 10 турдаги маҳсулот киради. Мол гўштини олиб киришга чеклов бекор қилиниши билан бир вақтда республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Хитой томони билан ветеринария сертификацияси масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, йирик шохли қорамолларни сотиш масаласи ҳам диққат марказида. Бугунги кунда мазкур мақсадда чегарада сертификатланган карантин майдончалари барпо этиляпти. Экспертлар фикрича, янги шарт-шароитлар туфайли маҳсулот экспорти ҳажмини анча ошириш имкони туғилади. Аввалроқ 5 та миллий корхона қўй гўштини сотиш учун рухсат олганди. Хорижлик ҳамкорлар, шунингдек, қуритилган туя сути сотиб олиш истагини билдирган.

ГУЛМИРА ИСАЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Мазкур маҳсулот стандартларини биз ишлаб чиққанмиз, улар ХХРда рўйхатдан ўтиш арафасида. Чунки у Хитой учун мутлақо янги ва етарлича жозибали маҳсулот. Ушбу маҳсулотни нафақат янги турдаги озиқ-овқат сифатида баҳолаш мумкин, асосийси, у диабетни даволаш, унинг олдини олиш хусусиятига эга.

Фото: matritca.kz