Француз бизнеси Қозоғистонга келишни истайди

Француз бизнеси Қозоғистонга келишни истайди

Француз сиёсатчилари Париж тадбиркорлари учун Қозоғистон билан учрашув-танишув кечаси ташкил қилдилар. Тадбирда бизнинг элчи Жан Ғалиев инвестиция имкониятлари ва иқтисодиётнинг асосий кўрсаткичлари ҳақида сўзлаб берди. Бундан ташқари, у Республикага сармоя киритишнинг 10 сабабини айтиб ўтди. Улар қаторида юксак даромад ва истиқбол, француз компанияларининг Қозоғистондаги муваффақиятли тажрибаси, давлатимизнинг инвестициялардан юксак манфаатдорлиги ва шу билан бирга, инвесторларга бериладиган қатор кафолатлар ҳам бор.

ЭЛЕН КОНВЕЙ-МУРЕ, ФРАНЦУЗ РЕСПУБЛИКАСИ СЕНАТОРИ:

 - Франсуа Миттеран, Франсуа Олланд каби президент Макрон ҳам Франция ва сизнинг мамлакат ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни давом эттирмоқда. Биз учрашиб туришимиз, биргаликда ишлашимиз, ҳамкорлик қилишимиз зарур. Франция Қозоғистонда корхоналар даражасида анча танилган, бу эса технологиялар бериш орқали иқтисодий ривожланишда иштирок этиш имконини яратади. Биз шу шаклда биргаликда иш юритиш устида ишлаяпмиз.

ЖАН-МАРИ КАМБАСЕРЕС, ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШ СЕКЦИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Мен Қозоғистонга тез-тез бориб тураман ва ҳар бир босқичда Қозоғистон Президентининг қарорларига мувофиқ юз бераётган ривожланишни кузатаман. Шулардан бири – халқаро молиявий марказ барпо этилиши. Мен бу ташкилот корхона раҳбарлари даражасида бўлган барча гуруҳ аъзолари учун фойдали эканлигини кўриб турибман. Улар Қозоғистонни яхшироқ билиб олади, мен эса бу заминда жуда кўп имконият мавжудлигига ишонаман.

Республикадаги мўътадил инвестицион иқлим ҳақида бельгиялик тадбиркорлар ҳам гапирмоқда. Улар бизнес юритишга қулайлиги жиҳатидан Жаҳон банки рейтингларига кўра жаҳоннинг илғор ўттизлигига кирган мамлакатнинг жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъкидлашади. Тадбиркорларни биринчи навбатда инновацияларни ривожлантиришга доир шарт-шароитлар қизиқтиряпти.

ЙОХАН ФОКЕ, ТИББИЙ КОМПАНИЯ МЕНЕЖЕРИ:

 - Биз олтита – Астана, Алмати, Ақтўбе, Семей ва Ўскемендаги онкологик марказда инновациялар ва янги технологияларни ривожлантириш бўйича компаниялар билан ҳамкорлик қиламиз. Бу рўйхатга яқин келажакда Павлодар ҳам киради, деган умиддамиз. Ушбу марказлар тиббиёт ходимларига таълим берамиз. Бу иш, бизнинг фикримизча, Президент Назарбоев ташаббуси билан бошланган «Саncer-care» давлат онкологик дастурининг муҳим бир қисми ва биз бу дастур рўёбга чиқарилишида муҳим роль ўйнаймиз.

 

Фото: baribar.kz