“Астана” халқаро молиявий марказида муаммолар онлайн ҳал бўлади

“Астана” халқаро молиявий марказида муаммолар онлайн ҳал бўлади

“Астана” халқаро молиявий маркази иқтисодий баҳсларни ҳал қилиш бўйича ўзига хос он-лайн майдончани ишга туширди. Ушбу ишланма муаллифларининг айтишича, бундай хизмат Евроосиё ҳудудида илк бора қўлланиляпти. Молиявий марказ регистратори ва суд девони ҳамда халқаро арбитраж маркази раҳбари Кристофер Кэмпбелл-Холтомнинг айтишича, умуман олганда 2018 йилда ушбу ташкилотнинг суд ва арбитраж тизими йўлга қўйилган. Жаҳоннинг энг яхши намуналари асосида суд ва арбитраж ишлари қоидалари ишлаб чиқилган, судялар танлаб олинган. Хорижлик экспертларнинг айтишича, бизнеснинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши Қозоғистонга халқаро инвестициялар жалб этилишига ижобий таъсирини кўрсатади.

КРИСТОФЕР КЭМПБЕЛЛ-ХОЛТ, МОЛИЯВИЙ МАРКАЗ РЕГИСТРАТОРИ ВА СУД ДЕВОНИ ҲАМДА ХАЛҚАРО АРБИТРАЖ МАРКАЗИ РАҲБАРИ:

-  Биз электрон шаклда қозилик қилиш имконини берувчи «eJustice» деб аталган халқаро даражадаги инновацион хизматнинг расмий ишга туширилишини ташкил қиламиз. Шундай қисқа фаолият давомида бу суд ва арбитраж марказининг муҳим ютуғи. Мазкур тизимнинг мавжудлиги туфайли биз “Астана” халқаро молиявий маркази суди ва халқаро арбитраж маркази жаҳоннинг арбитраж марказлари ва тижорий судлари харитасида муносиб ўрин эгаллаганини бемалол айта оламиз. Англия ва Уэльснинг процессуаль меъёрларига асосланган бундай марказ илк бора Евроосиёда вужудга келди. Молиявий марказ суди ва арбитраж марказида Е-джастиснинг мавжудлиги инсон жаҳоннинг қайси нуқтасида эканлигидан қатъи назар даъво аризасини жўнатиши ва унинг қайси босқичдалигини онлайн кузатиш имкониятини яратади. Демак, барча мижозларимиз вақтини ва маблағини тежай олади.

Фото: inform.kz