Астанага 1 триллион тенге сармоя келди

Астанага 1 триллион тенге сармоя келди

Астана хорижий капитал учун тобора жозибадор бўлиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу шаҳар иқтисодиётига киритилган сармояларнинг чорак қисмини хорижий инвесторлар улуши ташкил этади. Ва бу кўрсаткич ўтган йили рекорд даражага етди. Кўрсаткичлар 6 фоизга ўсди ва 1 триллион тенгедан зиёдни ташкил қилди. Жорий йилда ҳам бундай ўсиш сақланиб турибди. Саноат, савдо, хизматлар ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ўсиш юқори. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, пойтахт кичик ва ўрта бизнес улуши – мамлакатда энг юқори.

БАХИТ СУЛТАНОВ, АСТАНА ШАҲРИ ҲОКИМИ:

- Астана – тадбиркорлар шаҳри, жадал ривожланиш учун эса инвестициявий тушумлар керак. Бугунги кунда деярли уч триллион тенгени ташкил этувчи 193 лойиҳа ишланяпти, улардан 44 тасида хорижий сармоядорлар ва трансмиллий корпорациялар иштирок этмоқда. Инвестициявий тушумларнинг умумий миқдоридан 86 фоизи – бу жуда катта кўрсаткич, кичик ва ўрта бизнес улуши. Бугунги кунда шаҳар инвестицияларини хусусий ташаббуслар шакллантирмоқда, дейиш мумкин.

Шу билан бирга, пойтахт тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш учун давлат дастурларидан фойдаланилмоқда. Ўтган йили “Бизнес йўл харитаси” доирасида мингдан ортиқ корхона деярли 186 миллиард тенге маблағ олди. Умуман олганда, пойтахтдаги бизнес объектлари сони сўнгги йилда 20 фоизга ортди.

Фото: kapital.kz