Қишлоқ маҳсулоти Ақмўладан Бирлашган Араб Амирликларига юборилади

Қишлоқ маҳсулоти Ақмўладан Бирлашган Араб Амирликларига юборилади

Ақмўла вилояти миришкорлари маҳсулотларини Бирлашган Араб амирликларига сотишади. Томонлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилди. Қозоғистон тадбиркорлари минтақавий палатаси аъзоларининг айтишича, бугунги кунда БАА вакиллари биздан ун, буғдой, гўшт ва сут сотиб олиш истагини билдиришган. Келажакда икки томонлама савдо муносабатларини ривожлантириш учун ушбу мамлакатда Ақмўла вилоятининг  савдо ваколатхонаси очилади.

ТИМУР НАХИПБЕКОВ, ТАДБИРКОРЛАР МИНТАҚАВИЙ ПАЛАТАСИ ДИРЕКТОРИ:

 - Бугунги кунда вилоятимизда Ақмўла вилояти ўзидаги озиқ-овқат бўладиган тухумга эҳтиёжни тўла қоплайди. 100 фоиз қоплайди. Шунинг учун  ҳам биз Бирлашган Араб амирликларига кунига 250-300 миллионтагача тухум экспорт қила оламиз. Шунингдек, гўшт маҳсулотларига эҳтиёж катта. Табиий етиштирилган маҳсулотларни ҳам бажонудил сотиб олишмоқчи.

2017 йилда Ақмўла вилоятининг Бирлашган Араб амирликлари билан ўзаро савдоси 2016 йил билан таққослаганда 5 марта ортди. 2018 йилда эса яна 61 фоизли ўсишга эришилди. Бугунги кунда Ақмўла вилояти ушбу давлатга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ун экспортини йўлга қўйган.Араб томонининг таъкидлашича,  мамлакатимиз маҳсулотлари юқори сифати, экологик мусаффолиги билан рақибларидан устун.

Фото: kapital.kz