Қозоғистон гўшти жаҳон бозорларига чиқаяпти

Қозоғистон гўшти жаҳон бозорларига чиқаяпти

Илк маротаба Ақмўла вилоятидан Эронга мол гўшти экспорт қилинади. Минтақа корхоналаридан бири ушбу мамлакатга 500 тонна гўшт етказиб бериш тўғрисида шартнома тузди. Дастлабки партия 42 тоннани ташкил қилади. Ўтган йили Қозоғистон жами 20 минг тоннага яқин мол гўшти экспорт қилганди. Бу кўрсаткич 2017 йилдагидан 3,5 марта кўп. Жорий йилда мамлакат камида 30 минг тонна гўшт экспорт қилиш ниятида. Қозоғистон гўшти Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Вьетнам, Германия, Қувайт каби мамлакатларда жуда харидоргир. Шунингдек, жорий йилда Хитойга гўшт ва балиқ экспортини 30 фоизгача ошириш хусусида шартнома тузилди.

САЛТАНАТ АБИЛҚАСИМОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ ҚЎМИТАСИ РАИСИ:

-  Ветеринария хизмати импорт қилувчи томон – Эрон билан тегишли ветеринар талабларни мувофиқлаштириб олди. Шунингдек, ветеринария сертификатлари ҳам мувофиқлаштирилди. Биз Евроосиё Иқтисодий иттифоқи аъзоси бўлганимиз учун реестрнинг ўзи шарт эмас. Бугунги босқичда молларни сўйиш вақтида Эроннинг тегишли ташкилотларида ишловчи ветеринар врачлар келиши кўзда тутилган.

Фото: lenta.inform.kz