Қозоғистондан Ўзбекистонга 2 миллион тонна нефть юбориш оширилади

Қозоғистондан Ўзбекистонга 2 миллион тонна нефть юбориш оширилади

Қозоғистон энергетика соҳасида ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистонга хом нефть юбориш оширилади. Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида шартнома ишлаб чиқилиб, ратификация қилинди. Қўшни давлат йилига Қозоғистондан икки миллион, Россиядан уч миллион тоннагача, жами беш миллион тонна “қора олтин” сотиб олиш ниятида. Ушбу ҳужжатнинг ратификация қилиниши туфайли республикамиз жанубига куз-қиш мавсумида узилишларсиз табиий газ етказиб бериш ҳам осонлашади.

ҚАНАТ БЎЗУМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИ:

-  Ўтган йилдан бошлаб биз илк марта Ўзбекистон ҳудуди орқали ва мазкур ҳудуд бўйлаб “Газли-Чимкент” қувурлари орқали жўнатишда газпроводимиз тескари реверс шаклида киришидан фойдаланиб, йўл-йўлакай Қозоғистон газини жанубий  вилоятларимизга етказиб бера бошладик. Натижада, газни ташишда 10-12 фоиз тежамкорликка эриша оламиз, айни вақтда жануб аҳолиси ва ёнилғи-энергетика мажмуаси объектлари учун сув ва иссиқлик тарифларини пасайтириш имконини беради.

Шу билан бир вақтда Украина Қозоғистондан янада кўпроқ суюлтирилган газ сотиб ола бошлади. Автоёнилғи қуйиш бекатларини бошқараётган яна иккита Украина компанияси Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларидан автогаз харид қилмоқда. Ўтган йили бу маҳсулот экспорти 200 минг тоннадан ортди, бу эса ушбу давлатга автогаз етказиб беришдаги абсолют рекорд кўрсаткич. Агарда Украина бозорига биздан пропан-бутан етказиб берилмаганида, бу мамлакатда ёнилғи кризиси бошланиши мумкин эди. Бугунги кунда 9 та Украина компанияси газ импорт қиляпти. Мутахассислар фикрича, олинаётган маҳсулот миқдори янада ўсиши кутилмоқда.

ИВАН КУДИНОВ, УКРАИНА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИ АНАЛИТИГИ:

 - Мазкур газни етказиб бериш бўйича умумий товар айланмаси 130 миллион доллар атрофида бўлди. Ва биз Украина компаниялари томонидан Қозоғистон газига эътибор кучайиб бораётганини кузатяпмиз. Жорий йилнинг ўзида яна иккита янги компания Қозоғистон суюлтирилган газини сотиб ола бошлади. Натижада, харид ҳажми анча ошди. 2019 йилда Қозоғистондан харид қилинаётган газ ҳажми янада ортишини тахмин қилаяпмиз. Ва, балки, янги рекорд кўрсаткичлар қайд этилар. Қозоғистон гази Европа меъёрларига мувофиқ келади, жуда юқори сифатли. Суюлтирилган газ бизда автомобиллар учун ёнилғи сифатида ишлатилади. Автомобиль соҳиблари ҳам Қозоғистон маҳсулоти сифатидан кўнгли тўқ.

Фото: lada.kz