ЕВРООСИЁ иттифоқи кемаларга йўл очади

ЕВРООСИЁ иттифоқи кемаларга йўл очади

Қозоғистон кемалар ёрдамида юк ташишни оширади. Евроосиё Иқтисодий иттифоқи аъзолари ўртасида қабул қилинган «Кема қатнови тўғрисида ҳукуматлараро шартнома» бунинг учун қулай имкониятлар яратди. Ушбу ҳужжат беш мамлакат ўртасида кема билан юк ташишга ижозат олиш муддатини қисқартиради. Бу йўналишда ишловчи мамлакатимиз компаниялари рўйхати ҳозирланмоқда.

ЖАСУЛАН КЕРИМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ВА ИННОВАЦИЯВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ ТРАНСПОРТ ҚЎМИТАСИ БОШ ЭКСПЕРТИ:

 - Шу билан бирга, чегаралардан ўтишда кема экипажи аъзоларининг шахс гувоҳномасидан фойдаланиш хусусида шартномага эришилди. Кема экипажи аъзолари квалификацияси ҳужжатлари ўзаро тан олинади. Қозоғистон Россия Федерацияси портлари орқали очиқ денгизларга чиқишни мўлжаллаяпти.

Ҳозир ҳам мамлакатимиз Россия орқали Қора денгиз ва Ўрта Ер денгизига чиқади. Эндиги мақсад – ташув ҳажмини ошириш. Масалан, ўтган йили мазкур денгизлар орқали 55 минг тонна юк жўнатилган. Кема қатновлари хусусида тузилган шартнома туфайли бу кўрсаткични 350 минг тоннагача кўпайтириш имкони туғилди. Иртиш дарёси бўйлаб юк айланмаси 2018 йилда тахминан 262 минг тоннага тенг бўлди. 2023 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион тоннагача етиши зарур. Натижада, мамлакатимиз транспорт компаниялари фойда кўради.

АЛТИНАЙ УАЛИЕВА, МИЛЛИЙ КОМПАНИЯНИНГ ТАРАҚҚИЁТ БЎЙИЧА БОШ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

-  Шартнома Евроосиё Иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлардаги имкониятлардан бошқалар ҳам фойдалана олишини кўзда тутади. Аниқроқ қилиб айтсак, техник ва порт хизматлари бўйича енгилликлар кўзда тутилган. Масалан, Россия портлари орқали юк жўнатаётган компаниялар ўша мамлакат компаниялари билан айни миқдорда порт тўлови беради. Аввал бундай эмасди. Шуни ҳам айтиш жоизки, мамлакатимизда кема қатнови учун зарур инфратузилмалар барпо қилинган. Мазкур муҳим шартнома қонуний шаклда имзоланди. Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ва Каспий денгизига оид конвенция тузилди.

Жорий йил 1 февралида Евроосиё Иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар «Кема қатнови тўғрисида ҳукуматлараро шартнома»ни имзолаганди. Унда кўзда тутилган шарт-шароитлар барча аъзо мамлакатлар учун қулай. Айниқса, жаҳон океанига бевосита чиқиш имконияти йўқ бўлган Қозоғистон учун унинг аҳамияти катта. Натижада, юк ташиш ҳажми ортиб, мамлакат экспорт салоҳияти кескин ошади.

Фото: informburo.kz